Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадд жазоси ва истимно хукмлари тугрисида

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 4973
1. Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:«Саодати абадия» китобидаги куйидаги масалага тушунтириш бериб утсангиз. Тугриси бунака масалани энди укишим:Иктибос: “Фатово-йи Ҳиндийя”да дейдики, “Ҳақ бериб зино қилганга [масалан, умумий уйдаги(фоҳишахонадаги) фоҳиша билан зино қилганга], Имом-и Аъзамга кўра ҳад урилмайди. Маҳр-и мисл бериши лозим бўлади. Иккаласи ҳам қаттиқ таъзийр бўлади ва тавба қилгунича қамоқда сақланади. Имомайнга кўра, иккаласига ҳам ҳад жазоси берилади. Шартсиз бўлиб, мол бериб зино қилганга ҳам ҳад урилади. «Шу пулни ол! Бунинг ҳисобига сени фойдаланайин» деса, ҳад қилинмайди. Чунки бу ҳолда мутъа никоҳи бўлади. Бу никоҳ шубҳали бўлганидан ҳад лозим бўлмайди. Сенинг маҳринг бунчадир деб пул берса, ҳад ижоб бўлмайди”.Иктибос тугадиУстоз айтингчи мазкур масалада Имом Аъзамнинг хукмлари фатво учун кабул килинганми ёки Имомайнникими? 2. Яна юкоридаги китобда шундай дейилган: Қўл билан истимно [мастурбация], завқ учун қилинса ҳаромдир. Таъзийр берилади. Ўзини тинчитиш учун жоиз, зино таҳликаси бўлса, вожиб бўлади [Ибни Обидийн, рўзани бузган нарсалар бобида зикр килган].Мазкур фатвони хам тушунтириб берсангиз.Кимматли вактингизни аямай саволларга жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Таржимада ноаниқлик бор экан. "Масалан, умумий уйдаги(фоҳишахонадаги) фоҳиша билан зино қилганга", таржимоннинг гапи. Аммо умумий маъно бор. Бундай ҳолатда, яъни, Имом Аъзам ва икки имом икки хил гап айтганларидан вазиятга қараб исталган тараф олиниши ҳақида қоида бор.2. Зино хавфи бўлганда икки зарардан енгили олиниши ҳақидаги қоида ишга тушади.

Топ рейтинг www.uz Openstat