Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

УЛИК ЯКИНЛАРИНИНГ ЙИГИСИ ТУФАЙЛИ АЗОБЛАНИШИ ХАКИДА

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 4669
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга хаётимиздаги мухим бир масала хусусида савол бермокчи эдим: Абул Лайс Самаркандий (р.а)нинг "Бустон ул орифин" китобларидан иктибос:75-бобУЛИК ЯКИНЛАРИНИНГ ЙИГИСИ ТУФАЙЛИ АЗОБЛАНИШИ ХАКИДАФаких айтадилар: Одамлар улик якинларининг йигиси туфайли азобланиши хакида бахс килишди. Баъзилар, азобланади деб, куйидаги хадиснинг зохир маъносини далил килишди. Ибн Умар ва Ибн Аббосдан (розияллоху анхумо) ривоят килинади: Пайгамбар (соллаллоху алайхи васаллам): "Маййит якинларининг йигиси туфайли азобланади", дедилар. Ахли илмнинг купчилиги эса, маййит якинларининг йиглашидан азобланмайди, чунки Аллох таоло: "(Киёмат кунида) хеч бир кутаргувчи (яъни, гунохкор жон) узга жоннинг юкини (яъни, гунохини) кутармас" (Фотир, 18), деб мархамат килган, дейишади.Косим ибн Мухаммад айтадиларки: "Оишадан (розияллоху анхо) юкоридаги хадис хакида сурашганда: "Сизлар ибн Умар ва ибн Аббосдан хадис ривоят киляпсизлар. Улар ёлгончи, каззоб эмаслар. Лекин эшитишда хато булиши мумкин", деб жавоб бердилар".Хадис куйидаги таъвилга эга: уша пайтларда бир инсон улишидан олдин унга бакириб йиглашларини ахлига буюриб кетар эди. Пайгамбар (соллаллоху алайхи васаллам): "Маййит якинларининг йигиси туфайли азобланади", дедилар, чунки маййит гунох ишни васият килгандир. Бошка таъвили: Бир яхудийнинг кабри устида кариндошлари йиглаб турганларида, Пайгамбар (соллаллоху алайхи васаллам) утиб колдилар ва: "Улар маййитга йиглашяпти, у эса кабрида азобланмокда", дедилар. Ровий йигилари сабабли азобланяпти, деб уйлаган.Бу хадис Урва Оишадан (розияллоху анхо) ривоят килган хадисга ухшайди. Ибн Умарнинг хадисини айтишганда, Оиша (розияллоху анхо): "Абу Абдуррахмон унутиб колдирган, аслида, "Маййитнинг кариндошлари унинг учун йиглашади, маййит эса, гунохлари туфайли азобланади", булган", деганлар.иктибос тугади.Саволим шундан иборатки, бошка уламолар мазкур масалада кандай фикр айтишган. Ёки факих айтган фикрларга барча ислом уламолари иттифок килишганми? Сиздан илтимос мазкур масала буйича бошка ислом уламоларининг фатволарини баён килиб берсангиз.Жавобингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оишага Ибн Умарнинг, албатта, маййит унга ўз аҳлининг йиғиси ила азобланади, деган гапи зикр қилинди. Шунда у: «Аллоҳ Абу Абдурраҳмонни раҳмат қилсин. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда гапирмаганлар. Лекин у зот: «Албатта, Аллоҳ кофирнинг азобини унинг аҳлининг унга йиғиси туфайли зиёда қилади», деганлар. Сизга Қуръоннинг ўзи етарли, «ҳеч бир гуноҳкор жон бошқасининг гуноҳини кўтармас», деди».Бошқа бир ривоятда эса: «Оиша Ибн Умарнинг: «Маййит аҳлининг йиғиси ила азобланади, деган гапини эшитиб, Абу Абдурраҳмонни Аллоҳ мағфират қилғай, албатта, у ёлғон гапирмаган. Лекин унутгандир ёки хато қилгандир, аслида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудий аёлга унинг аҳли йиғлаётганида ўтиб қолганлар ва «булар унга йиғлашмоқда, у эса қабрида азобланмоқда», дедилар», деди» дейилган.Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн Абу Мулайка қуйидагиларни айтади: «Маккада Усмон розияллоҳу анҳунинг бир қизи (Умму Абон ) вафот этди. Унинг жанозасига бордик. У ерга Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумолар ҳам ҳозир бўлдилар. Мен икковларининг ораларида ўтирар эдим. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Усмонга: «Йиғидан қайтармайсанми, ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййит, албатта, аҳлининг унга йиғиси ила азобланади, деганлар», деди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Умар розияллоҳу анҳу ҳам шунга ўхшаш гапни айтиб юрар эди», деди-да, гапида давом этиб: «Бир куни Умар розияллоҳу анҳу билан Маккадан чиқиб, Байдоога етиб келдик. Бирдан у дарахт тагида ўтирган йўловчиларни кўриб қолди ва анави йўловчилар ким экан, деди. Бориб қарасам, у Суҳайб экан, келиб хабарни айтдим. У менга, уни олдимга чақириб кел, деди. Қайтиб бориб, Суҳайбга амирул мўминин уни чақираётганини айтдим.Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганда Суҳайб: «Вой биродарим! Вой соҳибим!» деб йиғлаб кириб келди. Умар розияллоҳу анҳу унга: «Эй Суҳайб, сен менга йиғлайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, маййит аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланади», деганлар-ку», деди. Ибн Аббос гапида давом этиб: «Умар розияллоҳу анҳу ўлгандан кейин ўша гапни Оиша розияллоҳу анҳога зикр қилган эдим...», деб ушбу биз ўрганаётган ривоятни айтганлар.Демак, бу масалада катта саҳобийларнинг тушунчалари ҳам икки хил бўлган. Баъзилари май¬йитга унинг аҳлининг йиғиси туфайли азоб берилади, бошқалари эса, маййитга унинг аҳлининг йиғиси туфайли азоб бўлмайди, гуноҳ йиғлаганнинг ўзига бўлаверади, деганлар.Шу ерда таъкидлаб қўйишимиз керакки, гап маййитнинг орқасидан йиғлаганда азобланиши ёки азобланмаслиги ҳақида кетмоқда. Йиғлаш жоизми, йўқми, деган гап йўқ. Чунки айтиб йиғлаш жоиз эмаслиги маълум.Саҳобаи киромларнинг ушбу маййит аҳлининг унга айтиб йиғлаши туфайли азобланиши ёки азобланмаслиги ҳақидаги масала бўйича икки хил тушунганлари уламоларнинг баҳсларига сабаб бўлган. Бу баҳсларнинг натижаси ўлароқ, агар маййит айтиб йиғлашни қўллаб юрадиган бўлса ёки айтиб йиғлашни васият қилган бўлса, аҳлининг унга айтиб йиғлагани учун азобланади, бўлмаса азобланмайди, деганлар.Лекин маййит шу сабабдан бевосита азобланмаса ҳам озор топиши, хижолат бўлиши бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat