Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пешин намозининг аввалги 4 ракат суннатини бидъат дейишди

10:55 / 18.12.2018 | Odilxon | 1209
Ассалому алайкум! Бу саволни беришлигимдан мақсад қалбим таскин топиши учун. Саволим шуки 2 кун олдин бир танишимиз айтдики, пешин намозини аввалги 4 ракат суннати бидъатмиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқимаган эканлар. Жамоат бор жойда фитна чиқмаслиги учун аввал масжид хақига 2 ракат ва 2 ракат нафл намоз ўқилади дейишди. Асло суннат деб ният қилманг дейишди. Илтимос шу нарсага ойдинлик киритиб берсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозирда баъзи бир инсонлар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва уларнинг шогирдларини “илми йўқ ахмоқ бўлишган, оғзига келганини гапиришаверган” деб билишади ва ўзгаларни ҳам шунга ишонтиришга ҳаракат қилишади. Ваҳоланки 14 асрдан бери бутун уммат уларни энг тақволи, энг ақлли энг ҳадисга олим, саҳобаларни кўрган, саҳобаларнинг шогирдларидан илм олган, мужтаҳид мақомига эришган, ҳузурига ҳамма соханинг мутахассиларидан бўлган 40та олимни жамлаб бутун оят ва ҳадисларни йиллар мобайнида ўрганиб чиқишиб, сўнг китобга туширган Аллоҳнинг дўстлари деб тан олишган ва олишмоқда ҳам.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пешиндан олдин тўрт ракъат ва фарзидан кейин икки ракъат ўқиганлари ҳақида айтилган. Ушбу ҳадисга мувофиқ ҳанафий ва моликийлар пешиндан олдинги суннатни бир салом билан 4 ракъат ўқийдилар. Бир ривоятда имом Шофеъий ҳам шундай деганлар. У кишидан ривоят қилинган бошқа қавлда ва имом Аҳмад наздида пешиндан аввал икки ракъат ўқилинади. Абу Ҳанифа ва имом Молик бунга бир неча ҳадисни далил қилганлар. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ لَا يَدَعُ أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْغَدَاةِ. تَابَعَهُ ابْنُ أَبِي عَدِيٍّ وَعَمْرٌو عَنْ شُعْبَةَ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракат, бомдоддан олдинги икки ракатни тарк этмас эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

عن عبد الله بن شقيق قال: « سألت عائشة عن صلاة رسول الله صلى الله عليه وسلم عن تطوعه فقالت: كان يصلي في بيتي قبل الظهر أربعاً  ثم يخرج فيصلي بالناس، ثم يدخل فيصلي ركعتين، وكان يصلي بالناس المغرب ثم يدخل فيصلي ركعتين، ويصلي بالناس العشاء ويدخل بيتي فيصلي ركعتين، وكان يصلي من الليل تسع ركعات فيهن الوتر» (رواه مسلم).
 وعن أم حبيبة قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «من صلى في يوم وليلة اثنتي عشرة ركعة بُني له بيت في الجنة، أربعاً قبل الظهر  وركعتين بعدها وركعتين بعد المغرب وركعتين بعد العشاء وركعتين قبل صلاة الغداة» (رواه الترمذي والنسائي).
وعن عائشة رضي الله عنها: «أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا لم يصل أربعاً قبل الظهر صلاهن بعدها»  (رواه الترمذي وهو حديث حسن).
وعن أم حبيبة قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «من صلى قبل الظهر أربعاً حرَّمه الله على النار» (رواه الترمذي). وفي رواية أخرى قالت: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «من حافظ على أربع ركعات قبل الظهر وأربع بعدها حرَّمه الله على النار»  (رواه أصحاب السنن، وقال الترمذي: حسن صحيح غريب


Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat