Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилса тогри болади.

00:00 / 19.02.2011 | eski savollar | 2282
Ассалому Алейкум Wр. Wб. Муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари инсон ози ишонган, севган ва қадирлаган инсондан ҳадди сигиб савол сорайди. Оллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Агар сизга берган саволларим сизни ранжитган ва озор берган болса сиздан узур сорайман. Ҳазрат ман озим ҳам Имом Ал Буҳорийнинг Ҳадислар топламини Мутуола қиламан ва Талоқ ва Никоҳга оид болган болимларида мен 3 талоқдан сонг Пайгамбаримиз Расуллулоҳ С. А. W. дан соралганда қайта никоҳ оқитса болади деб айтганларини учратмадим. Савол- Ҳазрат сиз динимизнинг устунларидан бирисисиз илтимос айтингчи Пайгамбаримиз Расуллулоҳ С. А. W. Ҳаётлари давомида 3 талоқдан сонг қайта никоҳга фатво берганмилар? Ва бу қайси китобдан оқиб органсам болади? Чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан жавобингизни кутаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мақтовга ҳожат йўқ. Абу Соҳба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр даврлари ва Умарнинг амирлигидан уч йилда уч талоқ битта қилинганини биласанми?» деди. Шунда Ибн Аббос: «Ҳа», деди.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврларида ва Умарнинг халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди. Кейин Умар ибн Хаттоб: «Одамлар ўзлари шошилишлари керак бўл-маган нарсада шошилишиб қолдилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак, қандоқ бўлар экан», деди ва ўтадиган қилиб қўйди». Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.Ушбу ривоятда «агар эр хотинига сен уч талоқсан, деса ёки талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим, деб уч марта айтса, уч талоқ тушадими ёки бир талоқми?» деган савол устида кетмоқда.Кўриниб турибдики, аввал бир жойда бир йўла уч талоқ қилиш бир талоқ ўрнига ўтган. Аммо Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар бу ишни суистеъмол қилиб юборганларидан кейин бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушади, деган ҳукм чиққан.Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам бир лафз билан айтилган уч талоқ уч талоқ ҳисобланади, бундай ҳолда эру хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар, дейишган.Баъзи саҳоба ва тобеинлар, шунингдек, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларининг баъзи уламолари бир лафз билан уч талоқ қилинганда фақат бир талоқ тушади, деганлар. Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat