Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймондан айрилишнинг никоҳга таъсири

00:00 / 03.05.2007 | eski savollar | 2859

Хурматли шайх хазратлари! Имом Бухорий келтирган хадисда ёзилишича Пайғамбаримиз Мухаммад сав "кишилардан мана бундай", деб муборак бармоқлари билан кўрсатиб "Аллоҳ кишилардан иймонини суғуриб олади" деганлар, шунга кўра бухолат юзага келиши учун киши зино қилса ёки хамр ичса ёки ўғрилик қилса деб ёзилганди эслашимча. Киши мўмин бўлиши учун иймон зарур шунингдек шаръий никохдан ўтиши учун хам аввало эр кишининг мўмин бўлмоғи бўлиши керак. Савол 1. Агар бир киши никохдалигида юқорида ёзилганлардан бирортасини қилса(бугунги кунда аксар ўзбек юрдошларимиз ва бошка ислом давлатларида шу каби холатлар кўпайиб кетганлиги хеч кимга сир эмас) қандай холат юзага келади. 2. Туғулган фарзандлар насабига таъсири борми? 3. Бу холатларда нима қилинади. 4. Қуръони Каримнинг Воқеъа сураси 61 оятини шархлаб, изохлаб берсангиз бу оятнинг мазмунига ақлим етмаябди етмайди хам Оллох сиздан рози бўлсин. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Киши зино, ўғрилик қилса ёки хамр ичса никоҳига таъсири йўқ. Чунки шариатда ҳаром ҳалолни ҳаром қилмайди деган қоида бор.

2. Йўқ! 

3. Бунда ўша нобакорларга насиҳат қилиб, ёмон йўлдан қайтарилади.

4. Бунинг учун тафсир ўқиш керак. Аллоҳ айтади:
«Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз. Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан».
Ўлим ўзи нима? Қаердан келади? Ким уни бошқаради? Шу каби саволларга фақат «Аллоҳ» деб жавоб беришдан ўзга чора йўқ. Аллоҳ агар хоҳласа, ҳозирги инсониятнинг ҳаммасини бирданига йўқотиб, ўрнига тоат-ибодатлироқ бошқаларини яратиб олиш қудратига эга.
Аллоҳ ҳозирги инсонларни ўзларининг хаёлларига ҳам келмаган шаклда, бошқача ҳолда яратиши ҳам мумкин. Унга бунинг ҳеч қийини йўқ. Чунки йўқдан бор қилган Аллоҳга борни бошқача қилиш юмуши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Йўқдан бор қилиш қандай бўлишининг баёни юқоридаги оятларда келди, буни ҳамма билди.

Топ рейтинг www.uz Openstat