Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Али

00:00 / 21.02.2011 | eski savollar | 502
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва боракатуҳ! Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳга ҳамд у санолар бо'лсин,Сарвари олам Муҳаммад Мустафо С.А.В.га бутун умматлариниг саловату дуолари бо'лсин!Ҳурматли шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари АЛЛОҲ СУБҲАНАҲУ ВА ТА'АЛА илмингизни о'зи истаганча зиёда қилсин!Сизга бир Саволим бор эди. Дог'истон шаҳрида туг'илган Али исимли бола ҳақида ислом олами нима дейди?Аллоҳ сиздан рози бо'лсин, сизни жуда яҳши ко'рамиз,О'тган йили Илонли-ота масжидида Рамазон ойида ҳатим-қурон қилинганда дийдоризни ко'рмоқчи эдик, Ниятимиз ҳолис экан Аллоҳ буни бизга насиб қилди, келгусида Жаннатларида учрашиш насиб қилсин илойим. Иншаллоҳ фарзанд талабидаман зуриёдимдан сизга о'ҳшаган олим ва Ҳофизи Қур'он ва ҳомили Қур'онлар чиқшини Аллоҳдан со'раганмиз ниятимизга етказсин.Ҳурмат ила Улугбек! Устоз сизни Аллоҳ ё'лида жуда яҳши ко'рамиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусулмон инсон илм – маърифат, ўзи яшаб турган даврнинг илғор одами бўлиши лозим. Ҳамма нарсада бошқаларга гўзал намуна бўлиши керак. Жумладан, шаҳар билан жумҳуриятнинг фарқига бориши керак. Дунёнинг ҳеч қаерида Доғистон деган шаҳар йўқ. Доғистон Россия давлатидан жумҳуриятлардан бирининг номи.Бу ерда туғилган Али исмли бола ҳақида Ислом олами ҳеч нарса демади ва демайди ҳам. Бунга ўхшаган ҳодисалар кўп бўлган ва бўлиб туради. Ислом дийни унга ўхшаш ҳодисаларга асосланган эмас. Ислом илмга, ақлга, фаросатга, маърифатга ва ваҳийга асосланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat