Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шахсий

19:23 / 20.12.2018 | Azizjon Otaboev | 672
Ассалому алайкум! Устозлар, мен бу саволни беришимдан мақсад қийналиб кетдим, руҳмни қандай тозаласам бўлади? Жовоб учун раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсонни хато қилиши эмас, аксинча хатони ювишга ҳаракат қилмаслиги энг оғир мусибатдир. Қалбингизга гуноҳлардан қутилиш ғамини солиниши Аллоҳнинг энг улкан марҳаматидир. Аллоҳ кечиришини ирода қилганининг алоаматидир. 

عَنْ أَبِي ذَرٍّ الْغِفَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا وَأَزِيدُ، وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَجَزَاؤُهُ سَيِّئَةٌ مِثْلُهَا أَوْ أَغْفِرُ، وَمَنْ تَقَرَّبَ مِنِّي شِبْرًا تَقَرَّبْتُ مِنْهُ ذِرَاعًا، وَمَنْ تَقَرَّبَ مِنِّي ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ مِنْهُ بَاعًا، وَمَنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً، وَمَنْ لَقِيَنِي بِقُرَابِ الْأَرْضِ خَطِيئَةً لَا يُشْرِكُ بِي شَيْئًا لَقِيتُهُ بِمِثْلِهَا مَغْفِرَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: قَالَ اللهُ تَعَالَى: يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ مَا دَعَوْتَنِي وَرَجَوْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ عَلَى مَا كَانَ فِيكَ وَلَا أُبَالِي، يَا ابْنَ آدَمَ لَوْ بَلَغَتْ ذُنُوبُكَ عَنَانَ السَّمَاءِ ثُمَّ اسْتَغْفَرْتَنِي غَفَرْتُ لَكَ وَلَا أُبَالِي، يَا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ لَوْ أَتَيْتَنِي بِقُرَابِ الْأَرْضِ خَطَايَا ثُمَّ لَقِيتَنِي لَا تُشْرِكُ بِي شَيْئًا لَأَتَيْتُكَ بِقُرَابِهَا مَغْفِرَةً  

Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн мислича ва зиёда ҳам қилурман. Ким бир ёмонлик қилса, унинг жазоси ўшанинг мислича ёмонлик бўлади ёки уни мағфират қилурман.
Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашурман. Ким Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашурман. Ким Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб борурман. Ким Менга ер тўла гуноҳ ила рўбарў келса, аммо Менга ширк келтирмаган бўлса, Мен унга ўшанинг мислича мағфират ила рўбарў келурман» дейди», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Аллоҳ таоло:
«Эй одам боласи! Модомики сен Менга дуо қилар экансан ва Мендан умидвор бўлар экансан, Мен сени сендаги борки нарса ила мағфират қилурман. Парво қилмайман.
Эй одам боласи! Агар гуноҳларинг осмоннинг тепасига етган бўлса, кейин Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират қилурман. Парво қилмайман.
Эй одам боласи! Менга ер тўла гуноҳ ила рўбарў келсанг, аммо Менга ширк келтирмаган бўлсанг, Мен сенга ўшанинг мислича мағфират ила рўбарў келурман» дейди», дедилар»
, дейилган.
Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳаммамизни ширкдан сақлаб, Ўз мағфиратига сазовор қилсин!
Шундай деб турган Аллоҳ таолодан асло ноумид бўлмаслик керак. Ноумид бўлиш инсоннинг энг катта душманидир. Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий. Сиз Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Хислатли ҳикматлар шарҳи” ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat