Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки хотинга адолатъ қилиш хақида

00:00 / 22.02.2011 | eski savollar | 4616
Ассалому алайкум Устоз.Икки хотинга адолат қилиш хақида сўрамоқчи эдик мен беш йилдан бери бир кун бир кундан бораман озиқ овқат борасида бир хилда қилишга харакат киламан катта хотинимга алохида уй солиб берганман у ерда одам озчилик . иккинчихотиним билан ота онамнинг уйида яшаймиз уерда одам копчилик шунинг учун у ерга кўпроқ озиқ овқат олиб бораман шу қилаётган ишимда адолатга путур етмайдими.Баьзи биродарлар биз энди уйландик сиз анчадан бери икки хотин билан яшамоқдасиз .Қандай қилсам адолат қиламан деб мендан сўрамоқдалар мен ўзим яхши билмаганимдан домладан сўрайман дедим.Берган саволимда ўзим билишлигим учун ва бошқа биродрларимга хам фойда бўлиш учун бу саволни ёздим.Саволда хатолик бўлса олдиндан узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлсаю, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни бир томон мойил (фалаж) бўлган ҳолда келади», дедилар».Икки хотинли бўлиш ҳам осон эмаслиги ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибди. Икки хотинлик бўла туриб, улардан бирига яхши қараб, бошқасига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлса, қиёмат куни аҳволи оғир кечар экан. Қиёмат куни танасининг ярми шол-фалаж ҳолида тирилар экан. Хотинлардан бирига адолатсиз бўлишнинг жазоси ана шундоқдир.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хо-тинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар ва: «Эй бор Худоё! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўл-маган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларига нафақани, кийимни, турар жойни, муомалани бир хил қилар эдилар. Шу билан баробар, кўнгил ишига келганида ўзларининг хоҳишларидан ташқари нарсада камчилик содир бўлса, Аллоҳ таолодан кечиришини сўраб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шундоқ бўлганларидан кейин оддий кишилардан кўпхотинлик бўлганларнинг ҳолини билиб олса бўлаверади.Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида бизнинг баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Бухорий ривоят қилганлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинлари олдида навбат билан ётар эдилар. Лекин навбати келган онамизнинг ҳужраларига кириб ётишларидан олдин бошқа оналаримиз олдиларига бир-бир кириб хабар олиб, кўнгилларини олиб чиқар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat