- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда хуфтонни бамдоддан олдин ўқимаганлар. Сиз айтган кечиктириш эса тунни ярмигача кечиктириш ҳисобланади. Ҳатто бошқа мазҳаб уламолари тунни ярмидан кейин хуфтон вақти ҳам чиқади дейишган. Кечанинг учдан бирининг охири тунни ярмига ҳам етмаган ҳисобланади. масалан шом вақти билан бамдод кириш вақтини 12 соат деб белгиланса шундан учдан бирининг охири шом кирганидан тўрт соат ўтиб бўлади. Валлоҳу аълам!