Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен қайси йўлдаман

12:23 / 05 январь | Xasanboy | 536
Ассалому алайкум! Мен ўз ота-онам ва оила азоларимга жамятга умматга фойдам дегадигон инсон бўлишни истайман. Бу йўлда ўз режаларим ва мақсадларим ҳам бор. Негадур менинг қалбим бойликни амлни ҳоҳламайди ҳар доим ҳам эмас, ўлимни ёд олганимда. Мени бу ҳолатимга отам-онам яхши фикирда эмас, чунки мен кўп ҳолларда оддийликни ҳоҳлеман. Ахир қалбим ўз қўлимда эмаску ёки мени тутган йўлим натўғрими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсонда қайсидир бир нарсага истеъдод бўлади. Ота-она фарзанддаги ўша истеъдодни аниқлаб уни тўғри йўналтира олса албатта бир кун ўша истеъдодни самараси намоён бўлади. Бизда эса ота-она ниманидир орзу қилиб фарзандини ўша орзусини амалга оширишига мажбурлайди. Ҳолбуки фарзандда ота-она орзу қилган у нарсага истеъдод бўлмайди. Натижада ота-онанинг орзуси ҳам амалга ошмайди, боладаги истеъдод ҳам бесамар қолиб кетади. Аслида Аллоҳ таоло бандасига ўша итсеъдодни бериб туриб Ўз розилигини ҳам ўшанга боғлаб қўйган бўлади. Албатта гуноҳ ва фасод ишларга бўлган истеъдод бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat