Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАФЛ РЎЗА ҲАҚИДА

00:00 / 03.03.2011 | eski savollar | 15764
МАКТУБНИ ЎҚИГАНИНГИЗ УЪҲУН РАҲМАТ. МЭНИНГ ИСМИМ ФАРҲОД, МЭН 19 ЙОСҲДАМАН. АЛЛОҲГА ҲАМДЛАР БЎЛСИН-КИ МЭНГА ҲАФТАДА 2МАРТА - ДУСҲАНБА ВА ПАЙСҲАНБА КУНЛАРИ НАФЛ РЎЗАСИНИ ТУТИСҲНИ НАСИБ ЭТДИ. ЛЭКИН ОНАМГА БИ ИСҲ ҲУСҲ КЭЛМАЙДИ, ЎЗИНГНИ ҚИЙНАБ ҚЎЙАСАН ДЭЙДИЛАР. БИР КУНИ "ОДОБЛАР ҲАЗИНАСИ" КИТОБИДАН БИР ҲАДИС КЭЛТИРДИЛАР ВА МЭН УЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРОЛМАДИМ. У ЙЭРДА РОСУЛУЛЛОҲ саw БИР ЙИГИТГА ОЙДА 3КУН РЎЗА ТУТИСҲГА ИЗН БЭРГАНЛАРИ АЙТИЛГАН. ЎСҲАНДАН БЭРИ "НЭЪҲУН ҲАДИСГА АМАЛ ҚИЛМАЙАПСАН" ДЭЙДИЛАР ОНАМ. ТУТАЙОТГАН РЎЗАЛАРИМ МЭНГА ҚИЙИН ЭМАС БАЛКИМ, МЭНГА ЙАҲСҲИ ҲАМ. ИЛТИМОС ОНАМГА ДУСҲАНБА ВА ПАЙСҲАНБА КУНЛАРИ РЎЗА ТУТИСҲ СУННАТДА КЭЛГАНИНИ ВА ЙУҚОРИДАГИ ҲАДИСНИ СҲАРҲИНИ ТЎЛИҚРОҚ ТУСҲУНТИРСАНГИЗ. УЗУН ҲАТ У-Н УЗУР. ОЛДИНДАН КАТТА РАҲМАТ. АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.Шарҳ: Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба кунлари нима учун рўза тутилади, деган маънода сўралган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, душанба куни нима учун рўза тутилиши ҳикматини баён қилиб берганлар. Ёки душанба ҳам пайшанба куни нима учун рўза тутилиши ҳикматини баён қилган бўлсалар ҳам бу ривоятда жавобнинг фақат душанба куни ҳақидаги қисми келган. Хўш, душанба куни нима учун нафл рўза тутишга амр қилинган экан? Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аломати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунда туғилганлар.Ҳа, охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робеъул аввал ойи, душанба куни дунё¬га келганлар. Бу кун дунё тарихидаги энг улуғ кунлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар ҳафта тутиш тарғиб қилинади.Шунингдек, душанба куни нафл рўза тутишнинг яна бир сабаби ўша муборак кунда Қуръони карим нозил бўлгандир. Ҳа, Аллоҳ таолонинг охирги ва қиёматгача мўъжиз ва боқий қолгувчи, инсониятга икки дунё саодатини кўрсатиб бергувчи китоби Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг ўн еттинчи куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кун ҳам дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардандир. Аллоҳ томонидан инсониятни ҳидоятга бошловчи илоҳий дастурнинг туша бошлаш кунидир. Шунинг учун бу куннинг рўзасини ҳар ҳафта тутиш тарғиб қилинади.Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз молининг талабида Водий ал-Қуро томон жўнади. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар эди. Ходими унга:«Нима учун қари чол бўлатуриб душанба ва пайшанба кунлари рўзасини тутасиз?» деди.«Аллоҳнинг Пайғамбари бу икки куннинг рўзасини тутар эдилар. Бу ҳақда сўралганларида: «Албатта, бандаларнинг амаллари душанба куни ва пайшанба куни арз қилинади, менинг амалим арз қилинганда рўзадор ҳолда бўлишни яхши кўраман», дедилар» деди». Сунан эгалари ривоят қилишган.Водий ал-Қуро Мадинаи мунаввара билан Шом орасидаги бир водий бўлиб, у ерда Мадина аҳлининг молу мулклари бўлар эди.Улуғ саҳобий Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўз хизматчиларининг нима учун қариб қолсангиз ҳам қийналиб душанба ва пайшанба кунлари рўза тутасиз, деган саволига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кунлар рўзасини тутганлари учун тутишларини айтдилар. Ҳа, саҳобаи киромлар учун, чин мусулмонлар учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар бир нарсада эргашиш катта бахт ва шону шараф эди. Улар каттаю кичик ишларини ўз ҳабиб Пайғамбарлари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати санияларига мослаб қилишга ҳаракат этганлар. Суннатга хилоф иш қилишни залолат, деб билганлар. Қолаверса, Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга у кишининг ходимлари берган саволни Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга баъзи саҳобалар ҳам бериб, нима учун душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш афзал кўрилишини билишга қизиққанлар. Жавоб битта, ҳадисда зикр қилинганидек, ҳар душанба ва пайшанба кунлари бандаларнинг қилган амаллари Аллоҳ таоло ҳузурида арз қилинар экан. Албатта, ўша арз қилинадиган амалларнинг қабул бўладигани бор, қабул бўлмайдигани бор. Арз пайтида амалнинг эгаси рўза тутган ҳолида Аллоҳ таолога илтижо қилиб турса, унинг сабабидан амали кўпроқ қабул бўлиши мумкин экан.Шунинг учун ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутишга ҳаракат қилинади. Бу рўзанинг ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳикматидан ташқари тақво, меҳр, сабр ва соғлиққа тегишли ва бошқа ҳикматлари ҳам борки, уни унутмаслигимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat