Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнотам сабабли гуноҳга ботмайманми?

14:01 / 13 январь | Robiya Bobodustova | 1435
Ассалому алайкум! Мен кўп йиллардан бери қайнотамга қараб келаман. Қайнонам оламдан ўтган. Қайнотам қари, кекса ёшдалар. Жойларини йиғиб ювиб тарайман. Ўзларини эплолмаганлари сабабли авратларини ювишга тўғри келади. Эрим сафарда ишлайди. Айтингчи бу иш билан гуноҳга ботмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу қизимизнинг саволини ўқиб, узоқ йиллик динсизлик ва у келтирган жаҳолат сабабидан диний ва ахлоқий қарашларимиз қанчалик ўзгариб-бузилиб кетганига гувоҳ бўлиш мумкин. Тўғри, қадимдан ўзбек хонадонларида ёшларнинг катталарга ҳурмат, меҳрибонлик кўрсатиши, уларнинг кучлари етмайдиган айрим хизматларида кўмаклашиши одат тусига кирган. Улар ожиз ва нотавон бўлиб қолган ёши улуғ ота-оналарига, бобо-момоларига юриш-туришда, ибодат ва бошқа юмушларида қўлларидан келганча ёрдам кўрсатишган, оғирларини енгил қилишган. Уларнинг бу ишлари одамийлик, инсонпарварлик, раҳм-шафқатнинг гўзал кўринишларидир. Аммо бунда динимиз талаблари ва шариат кўрсатмаларининг поймол қилинишига асло йўл қўймаслик талаб этилади. Маҳрам бўлишларига қарамай ота ёки бобонинг, қолаверса қайнотанинг жинсий аъзоларини тозалаш уёқда турсин, ҳатто уларга назар  солиши ҳам мумкин эмас. Бу каби хизматлар бошқа аёлларнинг иши эмас, балки уларнинг хотинларигина қилиши керак бўлган ишлардир. Агар келин қайнотанинг ана шу “хизмати”ни қилаётган бўлса, бунинг бутун гуноҳи шундай ишга йўл қўйиб қўйган ўғиллар зиммасига тушади. Чунки улар бундай ишларни ўзлари бажаришлари ёки оталарининг тенгини топиб уйлантиришлари ёхуд у кишига қараш учун алоҳида ходим ёллашлари керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat