Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқитувчини ғийбат қилишми бу?

08:56 / 20.01.2019 | ortikali1995 | 2020
Ассалому алайкум! Бир аёл олийгохда биокимё фанидан дарс беради. Жуда хаддидан ошган аёл. Пора олади, талабаларни доим имтихонлардан йиқитади. Дўстим у аёлни дарс вақтида маш-маша қилиб бақириб-чақириб талабаларни уришаётганини аудиога ёзиб бундай инсонларни тарбиялаш учун интернетга қўйган эди. Кейин у аёлни олийгохдаги барча таниб қолибди. Дўстим учун гунох ёзиладими? Дўстим интернетга қўйганда у аёлни исмини, ким эканлигини ёзмаган. Фақат қаерда ишлашини кўрсатган. У аёлни ишлайдиган олийгохдагилар уни ғийбат қилса дўстимга гунох ёзиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало унга насиҳат қилиш, “акс ҳолда барчага айбингизни ошкор қиламиз” дейиш керак эди. Шунда у ҳақиқий насиҳат ҳисобланар эди. Ҳозирги иши уни шарманда қилиш бўлибди. Аслида, бир инсон гуноҳда давом этаверса қаралади, гуноҳ фақат ўзига тегишли бўлиб масалан ароқ ичиш, намоз ўқимаслик каби бўлса ўзгаларга изҳор қилишга ҳожат йўқ. Зарари ўзидан ташқари бошқаларга ҳам тегадиган бўлса жамиятни ундан огоҳлатирилади. Уни зараридан тийишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat