Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

жория Аллоҳни қаэрда деб биларди?

00:00 / 12.03.2011 | eski savollar | 2596
Шайҳ ҳазратлари! Э'тиқод мас'аласи аҳамияти э'тиборли бо'лгани учун со'рамоқчи эдим. Ба'зи тафсирларда оятдаги Аллоҳнинг қо'лидан мурод қудрат қо'ли дейилибди. Бу та'вилга кириб қолмайдими? Аҳир қолининг кайфияти ма'лум эмаску! Ёки муфассирларнинг қат'ий далиллари борми?Яна бир савол: Аллоҳ қаэрда деб со'ралсак нима деб жавоб беришимиз керак? Осмонда десак маломатга қоляпмиз. Пайг'амбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жориянинг Осмонда, деган жавобига сукут сақлаганларига асослангандик. Лекин имом домламиз Аллоҳни бир маконга хослаб болмайди, дедилар, лекин батафсил баён қилмадилар, аксинча, ломакон дейиш билан чэкландилар. Бундан Аллоҳ осмондами, дейилса, ёқ, пастдами, дейилса, ёқ, онгдами, дейилса, ёқ, чапдами, дейилса, ёқ, я'ни ёқ, деган хулосага олиб бормаяптими бу?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масалада маълум бир тоифа Аҳли Сунна ва Жамоага қарши сиз айтган гапларни айтиб хилоф қилади. Мен ҳанузгача одамларни ҳозир дийнни яхшироқ ўрганиб олишсин, кейин тушунтирармиз деб бу масалани қўзиётганларга жавоб бермаётган эдим. Чунки, ўша тоифанинг фиқҳда қўзиган ихтилофларининг ўзи етарли бўлиб турибди. Уларнинг ихтилоф қўзишдан бошқа ишлари йўқ. Кўпчиликни банд қилиш ҳақида топшириқ олишган бўлади. Шу билан бирга, қўзиётган ихтилофлари аллақачон ўлиб кетган фитнанинг тирилтиришдан бошқа иш эмас. Бизга турли сабабларга кўра етиб қелмаган, холос. Яқиндан бери яна шунга оид саволларни қайта-қайта қўзишиб қолди. Кўрсатма содир бўлганга ўхшайди. Агар сиз вақтини топиб қабулимга келсангиз, тушунтириб бераман.

Топ рейтинг www.uz Openstat