Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланган одамнинг мақоми

12:56 / 20 январь | jobir muhammadiyev | 399
Ассалому алайкум! "Солиҳ инсон уйланса гуноҳлари тўкилади (бегуноҳ бўлади) шу сабаб ундан дуо олиш керак" деган гап эшитдим. Шу маълумот динимиз таълимотида ҳам борми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! "Бахтиёр оила" китобида қуйидагича келади: 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ رَزَقَهُ اللهُ امْرَأَةً صَالِحَةً فَقَدْ أَعَانَهُ عَلَى شَطْرِ دِينِهِ، فَلْيَتَّقِ اللهَ فِي الشَّطْرِ الْبَاقِي. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْحَاكِمُ  

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни Аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса, батаҳқиқ, унга динининг ярмига ёрдам берибди. (Энди) иккинчи ярмида Аллоҳга тақво қилсин», – дедилар».
Тобароний ва Ҳоким ривоят қилганлар. 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ تَزَوَّجَ فَقَدِ اسْتَكْمَلَ نِصْفَ الْإِيمَانِ فَلْيَتَّقِ اللهَ فِي النِّصْفِ الْبَاقِي. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким уйланса, батаҳқиқ, иймонининг ярмини мукаммал қилибди. Қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин», – дедилар».
Тобароний ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Ҳатто, зоҳирий мазҳабдагилар ўз одатларича тушуниб, мўътадил пайтда никоҳ фарз бўлади, дейишган. Лекин ҳамма далилларни яхшилаб ўрганиб чиққан уламолар жумҳури никоҳнинг шаръий ҳукми ҳақида қуйидагиларни айтганлар:
Никоҳ шариатга Қуръони Карим, суннати Набавия ва Ислом умматининг ижмоъи орқали кирган:
1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мўмин‑мусмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган. Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар.
Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.
3. Ислом уммати, уламолар жумҳури никоҳ зарур эканига доимо иттифоқ қилиб келишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat