Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўгарак пули ҳақида

16:51 / 21.01.2019 | xusniddin | 1712
Ассалому алайкум! Мен инглиз тилидан тўгарак очганман ва болаларни ойига ҳафтасига 3 кундан 50000 га ўқитаман. Саволим шундан иборатки,баъзи ўқувчиларим баъзи-баъзида дарс қолдиришади ва табийки дарсдан қолишади,лекин кейинчалик мен уларга қолдирган дарсларини қисқача тушунтириб қўяман,бундай ҳолатларда мен улар қатнашмаган дарслар пулини қайтариб беришим керакми ёки айб улардами (яъни дарс қолдирганликлари), екин мен уларни олдиндан агар дарс қолдирсангиз қолдирган дарсингиз ҳақини қайтиб бермайман деб огоҳлантиряпман. ир томондан бу йўл билан мен уларни дарс қолдирмасликка ундайман иккинчи томондан бу менинг касбим ва таъбийки бундан тушадиган маблағ эвазига малум бир нарсалирни ҳарид қиламан ёки эҳтиёжимга қараб ишлатаман яъни шунга қараб молиявий режа тузаман. Бундай ҳолатда шариатимиз нима дейди? Олдиндан катта раҳмат ,ОЛЛОҲ сизлардан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Келишувингизга боғлиқ. Аввалида шуни таъкидлаб қўйган бўлсангиз ва улар ҳам рози бўлган бўлишса, сиз уларни деб ажратган вақтингизга ҳақ олаверасиз. Чунки мактабда ўқитувчилик қилувчилар ўқитиши учун вақт ажратиб келадилар. Ўша вақт ажратиб келганлари учун маош олишади. Болалар дарсга қатнашишса ҳам қатнашишмаса ҳам. Аммо сиз вақт ажратмай дарс қолдирсангиз ёки бошқа куни ортиқча ишлаб беринг ёки ўша ўтмаган кунингизни ҳиссасини пулидан чиқариб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat