Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо пайтида қўл кўтарилиши ва юзга суртилиши ҳақида

14:10 / 19.01.2014 | Musulmon_musofir | 2158

Муҳтарам ва Азиз Устозжонимиз ! Агар саволим но-ўринли бўлса узр сўрайман олдиндан. Савол қуйдагича: Ҳар қандай Намоз (Фарз ва Суннат намозлари) нинг сўнгида қўллар кўкрак буйи кўтарилиб дуо тугагунча пастга туширмасдан ва дуо тугагандан сўнг қўллар билан юзга суртилиши қайси саҳиҳ ҳадисларда келтирилган? Умуман бундай қилишликни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в) қилганмилар? Олдиндан катта раҳмат ва жавобингизни кутиб қоламан ИншаАллоҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ал-адаб ал-муфрад

  <" target="_blank" title="http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13&s_id=1187"><">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13&s_id=1187">< Олдинги Китоб" target="_blank" title="http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13">Китоб">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13">Китоб бўлимлари Кейинги" target="_blank" title="http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13&s_id=1189">Кейинги">http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&sec=17&b_id=13&s_id=1189">Кейинги >  

76-БОБ ДУОДА ҚЎЛНИ КЎТАРИШ 

609. Абу Нуъаймдан, у Ваҳбдир, ривоят қилинади:

«Ибн Умар ва Ибн Зубайрни дуо қилаётганларини, икки кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим».

610. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб:

«Аллоҳим! Албатта, мен башарман. Мени жазоламагин. Мўминлардан қай бир кишига озор берган бўлсам ёки сўккан бўлсам, унинг ҳақда мени жазоламагин!» дея дуо қилаётганларини кўрганлар».

611. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Туфайл ибн Амр ад-Давсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Давс исён ва саркашлик қилди. Унинг зиддига дуо қилинг», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага қараб икки қўлларини кўтардилар. Одамлар уларни дуоибад қиладилар деб ўйлашди. Бас, У зот:

«Аллоҳим! Давсни ҳидоят қилгин ва уларни келтиргин!» дедилар».

612. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир йили ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бўлди. Шунда мусулмонлардан бири жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Ёмғир ёғмай қўйди. Ерлар қуриб кетди. Моллар ҳалок бўлди», деди.

Бас, У зот икки қўлларини кўтардилар. Осмонда бир парча булут ҳам йўқ эди. У зот икки қўлларини баланд кўтардилар. Ҳатто қўлтиқлари оқини кўрдим. У зот Аллоҳдан серобчилик, ёмғир сўрадилар.

Биз жумъани ўқиб бўлмасимиздан ёш йигитга яқин ҳолидаги аҳлига етиб олиш қийин бўлиб қолди. Ёмғир бир ҳафта давом этди. Кейинги жумъа бўлганида:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйлар бузилиб кетди. уловлилар юра олмай қолди», деди.

У зот одам боласининг тез малол кўришидан табассум қилдилар ва қўллари билан ишора қилиб:

«Аллоҳим! Атрофимизга! Устимизга эмас!», дедилар. Шунда булутлар Мадийнадан тарқади».

613. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб:

«Аллоҳим! Албатта, мен башарман. Мени жазоламагин. Мўминлардан қай бир кишига озор берган бўлсам ёки сўккан бўлсам, унинг ҳақда мени жазоламагин!» дея дуо қилаётганларини кўрганлар».

614. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Туфайл ибн Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурарига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизга бир қўрғон ва ҳимоя керакми? Давснинг қўрғони?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ансорийларга сақлаб қўган нарса сабабидан кўнмадилар. Бас, Туфайл ҳижрат қилди.

У билан қавмидан бир киши ҳам ҳижрат қилди. Ўша киши бемор бўлди. У чидамай, судралиб бориб ўқдондан бир ўқни олиб икки томирини кесиб ўлди.

Сўнг Туфайл уни тушида кўриб:

«Сенга нима бўлди?» деди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган ҳижратим учун менга мағфират қилинди», деди.

«Икки қўлинг ҳоли қандай?» деди.

«Менга «Қўлингдан ўзинг бузганингни биз тузатмаймиз», дейилди», деди.

Туфайл уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди. У зот икки қўлларини кўтариб:

«Аллоҳим! Унинг икки қўлини ҳам мағфират қил!» дедилар».

615. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ тилаб:

«Аллоҳим! Мен Сендан дангасаликдан, қўрқоқликдан, жуда қариб кетишдан ва бахилликдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар», деган.

616. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен бандам гумони ҳузуридаман. Қачон у Менга дуо қилса, Мен у билан биргаман, деди», дедилар».

Топ рейтинг www.uz Openstat