Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда пайтда калимаи тавхид ёки зикр қилиш

19:17 / 21 январь | Xondamir | 985
Ассалому алайкум! Сажда пайтда субхана роббиъял аълони 3 марта айтгандан сўнг қўшимчасига калимаи тавхидни ёки зикр айтишлик мумкинми? Чунки 100 марта калимаи тавхидни инсон айтса Аллоҳ унинг 100 та хатосини кечиришини каналда хазратнинг маъвизалари кўрсатилган. 2). Қазо намозларни ўқишда хар махал қолдирилган фарз учун такбир айтиладими ёки ўқиладиган вақт учун бир марта айтиб 3-4 махал қазо намозларни ўқиса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Саждада ўқиладиган тасбеҳлар фақат “субхана роббиъял аъла”дангина иборат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ундан бошқа дуоларни ҳам қилганлар. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббана ва биҳамдик. Аллоҳуммағфирли», дер эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

عن عَائِشَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ : سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلائِكَةِ وَالرُّوحِ . رواه مسلم  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субууҳун қуддусур Роббул малааикати вар рууҳ », дер эдилар». 

 عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ الأَشْجَعِيِّ قَالَ : قُمْتُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْلَةً فَقَامَ فَقَرَأَ سُورَةَ الْبَقَرَةِ ، لا يَمُرُّ بِآيَةِ رَحْمَةٍ إِلا وَقَفَ فَسَأَلَ ، وَلا يَمُرُّ بِآيَةِ عَذَابٍ إِلا وَقَفَ فَتَعَوَّذَ ، قَالَ : ثُمَّ رَكَعَ بِقَدْرِ قِيَامِهِ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ : سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْعَظَمَةِ ، ثُمَّ سَجَدَ بِقَدْرِ قِيَامِهِ ، ثُمَّ قَالَ فِي سُجُودِهِ مِثْلَ ذَلِكَ ، ثُمَّ قَامَ فَقَرَأَ بِآلِ عِمْرَانَ ثُمَّ قَرَأَ سُورَةً سُورَةً . رواه النسائي  وأبو داود  

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.... саждаларида “Субҳаана зилжабаруут вал малакуут вал кибрийааи вал азома(وَالْعَظَمَةِ)” дер эдилар.  
2). Ҳар бирига алоҳида такбир айтилинади. Масжидда айтилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat