- Ва алайкум ассалом! Йўқ, чунки сиз ўша ишхонанинг бир бурчагини ўша ишга ёрдам учун беорган ҳисобланасиз ва гуноҳига ҳам тенма-тенг шерик бўласиз. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ.... َتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
2. Эй иймон келтирганлар! Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир.
Ушбу оят қулоққа оддий бўлиб эшитилгани билан азоби оғир бўлади. Валлоҳу аълам!