Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аср намози

21:12 / 28.01.2019 | Hanifa | 2391
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен чет давлатда яшайман. Мен шу пайтгача Аср намозини телефонимдаги тақвим асосида ўқиб келаяпман. Лекин яқинда бир дугонам билан кўришганимда ундаги тақвим билан мендаги тақвимда фарқ бор экан. Аср намозининг вақти ярим соат олдин кирар экан мендаги тақвимда, лекин бу тақвим мен яшаётган давлатнинг марказий масжиди томонидан тузилган. Фарқи ярим соат. Қайта қайта текшириб чиқдим. Асосан бошқа тақвимлар билан бир хил. Базиларида ярим соат фарқи бор. Бу ерда қуёш кам чиққанлиги сабабли (деярли ҳар куни булутли) соядан аниқлаш мушкул. Ўшандан бери кўнглим ғаш. Аср намозларини қазо қилган ҳисобланаманми? Қайтадан уқисам буладими? Ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Турган жойингизни масжидига амал қилсангиз қазосини ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat