Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон масаласи

00:00 / 16.10.2007 | eski savollar | 1487
Ассалому алайкум хурматли Шайх жаноблари. Сизнинг Аллох йўлида қилаётган хайрли ишларингизда бардавом бўлиб катта ажр савобларга эга бўлишингизни Аллоҳдан сўрайман.Кўпгина масжидларда «Имоми Аъзам мазхабида намоз ўқилади» деб ёзиб қўйилган. Аммо бундай масжидларнинг аксариятларида, имоми Аъзам мазҳабидаги кўпгина масалаларга эътибор берилмаганлиги сабабли кўпгина намозхонларнинг ибодатлари макрух ва тарки вожиб билан адо этилмокда. Шулардан бири Азон масаласидир.«Мухтасар» китобининг Азон бўлимида : Азонни тарассул қилиб, яъни бир калимасини айтгач иккинчисини ошиқмай, мухлат билан айтилур, қиблага қарама қарши туриб. Бармокнинг учларини қулогига тиқиб куйламасдан, ҳам таржиъ қилмай, яъни азонни икки бирдай сўзларни, масалан, «Ашхаду ан ла илаха иллоллох»нинг аввалгисини товушсиз секингина айтиб, иккинчисини қичқириб айтмас, балки ҳар каюси бир текис қичқириб айтур. Шундай қилиб, куйлаш (қўшиққа ўхшатиб) ҳам таржиъ макрухдир (имом Шофеъ қошларинда таржиъ суннатдир). Деб ёзилганлигини аксар имомлар, муъаззинлар билишса ҳам амалда Арабларга ўхшашга уринишади. Агар илмли инсонлар бошқа мазҳаблардан ўзига ёққан ёки ўзига қулай фатволарни танлаб олаверсалар, тинч осоишта яшаётган Диёримизда фитначи, бузғунчи оқимлар келиб чиқишига сабаб булмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Азон ва иқоманинг шартлари;1. Вақт кирган бўлиши шарт. 2. Араб тилида бўлиши шарт.3. Жамоанинг баъзи одамлари эшитмоғи шарт. Ёлғиз ўзи учун айтаётган бўлса, ўзи эшитиши керак.4. Лафзларни тартиб билан кетма-кет айтиш лозим. 5. Бир киши айтиши шарт. Азоннинг ярмини бир киши, қолганини бошқа киши айтса бўлмайди. 6. Муаззин мусулмон, оқил, оқ-қорани ажратадиган ва эркак бўлиши шарт. Аёл киши, мажнун, ёш бола, кофир, маст, ханаса, жунуб, бетаҳорат ва фосиқлар азон айтмайдилар.Азоннинг суннатлари;1. Муаззин гўзал овозли бўлиши ва баланд овоз билан юқори жойда туриб азон айтиши.2. Минорада ёки шунга ўхшаш баланд ерда тик туриб азон айтмоқ.3. Муаззин ҳур, балоғатга етган, солиҳ, омонатли ва намознинг вақтини яхши биладиган бўлиши.4. Муаззин пок ва таҳоратли бўлиши лозим.5. Муаззин кўзи очиқ киши бўлиши керак.6. Муаззин икки пажасини икки қулоғига тиқиб азон айтиши лозим.7. Муаззин азонни шошилмасдан, аниқ ва дона-дона қилиб айтади.8. Азон ва иқомани қиблага қараб айтади.9. Азонни савоб учун айтмоқ керак.Азоннинг мустаҳаблари;1. «Ҳаяя ала»ларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга бурмоқ.2. Азондан кейин одамлар тўпланиб олгунча иқомани айтмай туриш. Шом намозида азондан кейин уч қисқа оят тиловат қилгунча вақт турилади, холос.3. Азон билан иқома орасида «вақти намоз» ёки «қомат» каби тасвийб лафзларини айтиб одамларни яна бир бор огоҳлантириб қўймоқ.4. Тингловчилар муаззин азонни айтиб бўлгунича ўринларидан турмасликлари керак. Чунки азонни эшта туриб юришда шайтонга ўхшашлик бор. Азоннинг макруҳлари;1. Азоннинг суннатларидан бири тарк қилиш макруҳ.2. Азонни оҳангга солиб чўзиб айтиш макруҳ.3. Азонни юриб айтиш макруҳ.4. Муаззинга салом бериш макруҳ.Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академиясининг тўққизинчи мажлиси 1406 ҳижрий йилда чиқарган қарордан кўчирма.«Ҳар бир масжидда, ҳар бир намозга алоҳида азон айтишнинг суннат ва одоблари бор. Магнит тасмаси орқали азон қўйилганда ўша суннат ва одоблар амалга ошмай қолади. Шу билан бирга, ният ҳам йўқ бўлади.Магнит тасмаси орқали азон қўйилганда динни ўйин қилиш ва юзага келади. Мусулмонларнинг ибодатлари ҳамда шиорларига бидъат ва хурофот киритилган бўлади. Бора – бора азон айтиш йўқолиб магнит тасмаси орқали азон қўйиш одатга айланади. Шунинг учун, магнит тасмаси орқали азон қўйиш мутлақо жоиз эмас».

Топ рейтинг www.uz Openstat