Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Осмонлару ерни олти кунда яратилиши

00:00 / 20.03.2011 | eski savollar | 4140
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Шайх ҳазратлари!Аввалги иблис ва шиялар ҳақида берган, ақидага боғлиқ бўлган саволларимга жавоб берганингиз учун ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин сиздан!Мен аввалда Аллоҳ осмонлару ерни яратган 6 кунда яратилганлигини сизнинг тафсирингиздаги қуйидаги матнлардагидек эътиқод қилардим. Тафсири Ҳилол, 6-жуз, 49-саҳифасида: Осмонлару ерни Аллоҳ яратгани ҳақиқат. Олти кунда яратилиши бизнинг тасаввуримиздаги кун ҳисобида эмаслиги ҳам аниқ. Чунки, биз ҳисоблайдиган кунлар дунё яратилганидан кейин мавжуд бўлган. Демак, “олти кун” Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган кунлардир. “У, осмонлару ерни олти кунда яратиб…”Насороларга ўхшаб, Аллоҳ душанба куни уни яратди, сешанба куни буни яратди… ва чарчаб, якшанба куни дам олди, дейиш мусулмонларга мутлақо тўғри келмайди. Кейинроқ қуйидаги китобдан ушбуларни ўқиб, савол туғилиб қолди:Қуйидаги матндаги 6 кун – душанбада уни, сешанбада буни яратган дейилган жойига бирор оят ёки ҳадис билан собит бўлганми? Биз аҳли сунна ва жамоат эътиқоди бўйича айнан шу кунлар хусусида қандай иймон келтиришимиз керак?Аллоҳнинг ягоналигига далолат қилувчи Қуръон оятлари «У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги (барча) нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра муставий бўлган зотдир. У Раҳмондир. Бас, У Зот ҳақида хабардор (билимдон кишилар)дан сўранг!» (Фурқон сураси, 59-оят).Муфассирлар Аллоҳ таолонинг «Олти кунда яратди» сўзини «Олти вақтда яратди», деган маънода тафсир қилганлар. У вақтнинг миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шундай бўлса ҳам, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда у «Олти кундаги ҳар бир куннинг узунлиги минг йилга тенг», дейилган. Ибн Аббос ва Мужоҳидлар ҳам шу фикрни маъқуллашган. Оятда зикр қилинган олти кун: якшанба, душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума, бу жума кунида Одам алайҳиссалом ҳам яратилиб ҳамма нарса жамъ бўлди. Еттинчи кун бўлган шанбада ҳеч нарса яратилмади. Шунинг учун у кун ишдан тўхташ, дам олиш куни, деб аталди.Набаъ сурасининг 9-оятида:سُبَاتًا نَوْمَكُمْ وَجَعَلْنَا«Уйқуларингизни (бадан, асабларингиз учун иш ҳаракатлардан тўхтаб) ором оладиган қилдик», дейилган. Бу оятдаги «субатан» шанба сўзи ором, яъни дам оладиган маънода келган.(Ибни Касир тафсири)Аллоҳ таоло еру осмонларни олти кунда яратганлигини Аъроф сурасининг 54, Юнус сурасининг 3, Ҳуд сурасининг 7, Сажда сурасининг 4, Қоф сурасининг 38, Ҳадид сурасининг 4-оятларида ҳам хабар берган.Манба: МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ ИБН ИБРОҲИМ АЛ-БУРСАВИЙ,АҲЛИ СУННАТ ВАЛ-ЖАМОАТ АҚОИДИ, Мутаржим Мирзо КЕНЖАБЕК

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бир нарса ҳақида икки маълумот олибсиз. У ёғи ўзингизга ҳавола. Мен ўзим ёзган нарсага эътиқод қиламан. Чунки, энг ишончли олимлар ва китоблардан олганман.

Топ рейтинг www.uz Openstat