Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш ҳақида

21:58 / 01 февраль | Abdullaev Fazliddin | 951
Ассалом алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайъти, Ааллоҳ сизлардан ва қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Саволим ножоиз бўлса узр сўрайман ўйлаб ўйлаб оҳири сизлардан маслаҳат сўрашга қарор қилдим. Ёшим 28да, ўзим ёқтирган қизга унаштирилганман бизда ҳаммаси яхши Аллоҳга шукур бир биримизга меҳр қўйганмиз муаммо шундаки биз тарафларда вафот этган инсонга 9 ой аза тутишади қариндошлар тўй қилиши мумкин эмас. Икки марта тўйимиз қолдирилди биринчисида тоғам раҳматлик вафот этдилар майда 9 ой бўлади июнда тўйни қиламиз деб тургандик. Яқинда амакимни аёллари вафот айтди энди яна бир қариндошимиз оғир аҳволда ётибди. Тўғрисини айтсам бўйдоқликдан чарчадим жудаям қийналиб кетдим уйдагиларга айтиб тушинтиролмаябман ҳозир тўй қилсак элу ҳалқ нима дейди дейишаябди. Жудаям бошим қотиб қолди гуноҳ қилиб қўйишдан қўрқаябман шунга нима маслаҳат берасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кишининг ота-онаси вафот топса аза уч кун, эри ўлган хотинга тўрт ой ўн кун. Сиз булардан бўлмасангиз аза тутишларингиз мутлақо нодуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat