Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ҳомилангни олдирасан деса

19:30 / 01.10.2018 | Sevara Musaeva | 1461
Ассалому алайкум! Биз чет элда яшаймиз, турмуш ўртоғим ва 2 фарзандим, шароитимиз сал қийинроқ чунки ноқонуний ишлашга ҳаққимиз йўқ. Шундай бўлса ҳам ишлаб ўзимиз ва боллани эплаб келмоқдамиз, яқинда яна ҳомиладор бўлиб қолибман. Фарзандларимиз 8-4 ёш, Аллоҳга шукур. Хўжайинимлар “олдир болани, керакмас, ҳозир пайтимас, документларимиз ҳал бўлса кейин” деб жанжал қиляптилар. Ҳатто ман билан гаплашмай қўйдилар, ётоқлариниям ўзгартирдилар. Яна “гапимга кирмасанг бола туғилгандан кейин ажрашаман” дейдилар. Мен “бола Аллоҳдан берилаган энг буюк неъмат, уни олдириб гуноҳ қилмоқчимасман” тушунтиряпман, лекин ҳеч тушунмайдилар. Нима қилишимни билмайман, маслаҳат беринглар илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир туғилган бола улкан яхшиликлар билан дунёга келади. 

Бир ишчи бўлар экан. Ишлаб юрган пайтида яхши ишлагани учун бошлиғи маошини кўтариб қўйибди. У ишчи индамасдан ишлайверибди. Кунларнинг бириди зарур бўлган пайтида ишга келолмапти. Бошлиқ бундан ғазабланиб маошини камайтириб қўйибди. Ишчи шунда ҳам индамай юраверибди. Озроқ вақт уни кузатиб турган бошлиқ уни чақириб, “Сенга ҳайрон қолдим, маошингни кўтарсам ҳам индамадинг, пасайтирсам ҳам” дебди. Шунда ишчи “Сиз маошимни кўтарганингизда Аллоҳ таоло менга фарзанд ато қилган эди. Ризқ Аллоҳдан, мана ризқимизга боламнинг ризқи қўшилди деб хурсанд бўлдим. Кейин онам вафот қилган куни ишга келолмадим. Сиз жаҳл қилиб маошимни пасайтирдингиз. Мен онамнинг ризқи кетибди деб ўйладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat