Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрга тегмаслик

19:40 / 17.07.2019 | نادر إبن محمود طشقندي | 3501

Ассалому алайкум! Мисол учун бир аёл эри билан ажрашган бўлса ва бошқа эрга тегишни хоҳламаса, ёлғиз ўтишни афзал кўрса, бундай ҳолатда қандай йўл тутилади, шундай ўтиб кетса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. 

عن أبي ذر ، قال : دخل على رسول الله * رجل يقال له : عكاف بن بشر التميمي ، فقال له النبي : يا عكاف هل لك زوجة ؟ ، قال : لا ، قال : ولاجارية ؟ * قال : ولا جارية . قال : وأنت موسر بخير ؟ ، قال : أنا موسر بخير ؛ قال : أنت إذا من إخوان الشياطين ، لو كنت في النصارى كنت من رهبانهم ، إن سنتنا النكاح ، شراركم عزابكم ، وأراذل موتاكم عزابكم ، أبالشيطان ترسون ۴ ما للشيطان من سلاح أبلغ في الصالحين من النساء إلا المتزوجون ، أولئك المطهرون المبرزون من الحنا ، إلى أن قال : ويحك يا عكاف اتزوج وإلا فأنت من المذيذيين ، الحديث بطوله ورواه أحمد  ورواته كلهم ثقات 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Аккоф ибн Бишр Тамимий исмли бир киши келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга “Эй Аккоф хотининг борми” дедилар. Шунда у “Йўқ” дедилар. “Чўрингчи” дедилар. “Чўрим ҳам йўқ, ўзимга ҳам тўқман” дедилар. “Ундай бўлса сен шайтоннинг дўстларидан экансан. Насоролар ичидан бўлганингда уларни роҳиблардан бўлар эдинг. Суннатимиз никоҳланишдир, сизларнинг ёмонларингиз тулларингиздир. Сизларни разил ҳолатда вафот топувчиларингиз тул ҳолатда вафот топувчиларингиздир. Шайтон билан алоқада бўласизларми? Солиҳларни ичида шайтон учун хотинлардан кўра кучлироқ қурол йўқ. уйланганлар бундан мустасно. Улар покдурлар ва хано(шаҳвоний бузуқлик)дан йироқдирлар. Ҳолинга вой бўлсин эй Аккоф, аёллар Айюб, Дувуд, Юсуф ва Курсуф соҳибаларидир” дедилар. “Курсуф ким ё Расулуллоҳ” деган эди. “У кундузлари рўза тутиб, кечалари қоим бўлиб, денгиз бўйларидан бирида Аллоҳга ибодат қилиб, кейинчалик бир хотинга ошиқ бўлиб, Аллоҳ Аъзимга кофир бўлган ва Аллоҳнинг ибодатини тарк қилган. Сўнг Аллоҳ уни баъзи ишлари туфайли уни Ўз раҳматига олган ва тавбасини қабул қилган кишидир. Ҳолинга вой бўлсин эй Аккоф, уйлангин. Акс ҳолда Музабзабин(доим шубҳада юрадиган)лардан бўласан” дедилар. Шунда “Мени уйлаб қўйинг ё Расулуллоҳ” деган эди, “Сени Кулсум Ҳимяриннинг қизи Каримага никоҳладим” дедилар.
Аҳмад ривояти.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat