Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат

21:17 / 05 февраль | Sherzod | 520
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан 2 та ҳолат бўйича маслаҳат сўрамоқчиман. 1). Талабаман, мутахассислигим таржимонлик, дарсдан ташқари тил ўргатадиган пуллик курсга бормоқчиман дарс ҳафтада 3 кун соат 18:00 дан 20:00 гача давом этаркан аммо вақтидан 20 дақиқа аввалроқ бориб туриш керак. Чунки бизга бироз узоқ. Бу вақтда эса шом вақти бўлади. Шунга иккиланиб ҳозирча қатнашмай турибман. Нимани маслаҳат берасизлар? 2). Менинг битта буйрагим туғма ривожланмай қолган яъни ишламайди биттаси эса совуқ кунларда кўп оғриб қолади. Чунки шамоллаш бор таҳорат қилсам аҳволим ёмонлашиб қоляпти. Иссиқ кунларда билинмайди. Шунинг учун ҳозирги кунда таяммум қилиб намоз ўқияпман бу ишим нотўғрими? Намозни буткул ташлагандан кўра мен шу йўлни афзал кўряпман. Нима қилсам тўғри бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Намоз вақтларига тўғри келадиганини топинг. 

2). Шариатда сув зарар қилса таяммумга рухсат берилган. Агар юз-қўлингизни ювиб бошингизга масҳ тортиш зарар қилмасаю оёғингизни ювши зарар қилса маҳси кийишингиз мумкин. Агар юз-қўлингизни ювиш зарар қилса инсон таҳорат олиши учун 250гр сув кифоя қилади. Яъни илиқ сувни олиб ишқаласангиз 1-2 томчиласа бўлди. Шунда ҳам зарар қилса таяммум қилишингиз мумкин. Ҳар намозга таҳорат олиш шарт эмаслигин ҳам билсангиз керак. Бир таҳорат агар синмаса беш вақт намозга ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat