Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқитиш учун айтилган гап

21:18 / 05 февраль | Бахтиёр | 632
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, аёлимга ўзимни фикримни ўтказиш ёки етказиш учун тортишиб қолганимизда талоқ беришимдан қўрқгин деб бир неча маротаба айтганман, кетидан албатта аёл киши эрини айтганларини қилса жаннатга тушади деб такрорлар эдим мақсадим, ниятим аёлимни тарбилаялаш эди. Бугунги кунга келиб аёлим бу гапларни қайнотамга айтган. Орада ота-оналаримиз (кқудалар ўртасида) келишмовчиликлар бўлиб турибди. Ўтган ёзда вазият шундай даражага бордикки аёлимга қўл кўтардим ва бу гап қайнотамга етиб борди. Аёлим уйига кетиб қолди қайнотам келтирмай қўйди. Бугунги кунга келиб қайнотам катталар билан маслахат (талоқ беришимдан қўрқгин) деган гапларимга талоқ тушар экан қизим яшамайман деб айтаяпти деб дадамни ёнига келганлар. Орада бир фарзандим бор мен хохламиман ажрашишни. Тўғри ўзимда хам хатоликлар ўтди аёлим касал бўлганда кўргани бормадим, холинг нима деб сўрамадим чунки телефон қилсам қайнона, қайнотамга тушар эдим орадан гап қочмасин деб телефон қилмас эдим. Шу борада мени ва аёлимни, қайнотамни қилган ишларига динимизда қандай хукмлар бор?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! талоқ беришимдан қўрқгин” деган гап билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat