Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

10:01 / 07.02.2019 | Xolida | 1900
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 5 ойдан бери бомдод намозини ўқишни бошладим. Аммо қолган 4 вақт намозни ўқишни хам истайман. Бунга ўзимда куч топололмаяпман. Аллоҳ кечирсин. Хаёлимда бажара олмайман деган фикр. Яқинда бир Мулла қори акадан маслахат сўрадим.У киши бу ножоиз дедилар. Ўқисангиз хаммасини бирга ўқинг дедилар. Ўзимда куч топиш учун нима қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни ирода қилса унинг қалбига тавбани, намозни ва яхши ишарга шошилишни солиб қўяди. Бамдод ўқишни бошлаганлигингизни ўзи бир улкан яхшиликдир. Энди сиз қадимда ўтган Робия онамиз каби аёлларнинг ҳаётларини ўрганишга ҳаракат қилинг. Аслида бу ибодат инсон учун ҳаводан ҳам зарур бўлган нарса, инсон мазасини билмагани учун уни тарк қилиб юради. Беш вақтни ўқишни бошланг, Аллоҳ қалбингизга шундай ҳотиржамликни солиб қўядики кейин усиз яшолмайдиган бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat