Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх Хазратлари ёрдамингиз жуда хам керак

00:00 / 16.06.2012 | eski savollar | 2731
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Бир мухим муаммо бор. Шу муаммони хал килишда ёрдам берсангиз. Муаммо куйидагича: Менинг энг кичик синглим махалламиздаги ўзига тўқ бўлган хонадонлардан бирига келин бўлган. Уларни 2 нафар фарзанди бор. Ўтган йили куёв бола синглимни овкатни беъмаза киласан, нонинг хунук чикади ва шунга ўхшаш айблар билан уриб уйга хайдаб юборди. Даданг ёки аканг келса, мен уларга айбларингни айтаман дебди. Мен бордим. Борсам ўша муаммо (овкат ва нон). Орадан анча вакт ўтгач синглим иккинчи фарзандига кузи ёриши арафасида куёв бола синглимни кечкурун уйга олиб келди. Мен ўзим чиқдим. Уйларимиз совуқлиги учун 3-4 кун шу ерда яшаб турсин, мен печка ўрнатиб кейин олиб кетаман деб ташлаб кетди. Синглим фарзандлик хам бўлди. Куёв болани табриклаб телефон килсам, келинг мени олдимга гаплашадиган гап бор деди. Жанжаллашиб колмайлик деб бормадим ва ишга кетдим. Шу куни онам уларни уйига суюнчи қилиб борибди. Куёв бола онасига Хайрулло мени ургани чақирди, ураркан деб айтибди. Хуллас, кейин бир нарса қилиб аллоҳдан сабр тилаб синглимни уйига олиб бориб қўйдик. Шу кунларда кўчадан "Синглим бўлмаганида куёв болани уриб ўлдирардим" деди деган гапни эшитиб, акангни чақирасан эркакчасига гаплашаман деб жанжаллашяпди экан. Лекин мен бундай гап гапирмагандим ҳали. Синглим онамга айтибди. Она борса куёв бола онамга куракда турмайдиган гапларни гапириб Хайрулло келсин мени олдимга дебди. Хазрат илтимос маслаҳат беринг, нима қилай, борсам, жанжаллашиб кетишим ва синглимни ҳаётини бузиб қўйишим мумкин. Лекин бормасам хам шундай бўладиганга ўшайди. Дадамда қанд касаллиги бор, билдирай десам касал бўлиб қолиши мумкин. Ёрдамингизга муҳтожман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Борманг. Куёвнинг катталарига тушунтиринглар, уни йўлга солишсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat