Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кабрдаги рухнинг таъсири

00:00 / 30.03.2011 | eski savollar | 3136
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга савол билан мурожаат килишга ижозат берсангиз:САВОЛ: «Саодати абадия» китобининг 60-моддаси, яъни «ҚАБРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАСИ» бобида шундай накл килинади:«Буюк ислом олими Аҳмад бин Сулаймон бин Камол поша (раҳматуллоҳи алейҳ) ҳазратларининг 934 ҳижрий йилида ёзган қирқ ҳадис-и шариф, 979 ҳижрийда, саййид пир Муҳаммад Нитой (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тарафидан туркчага таржима қилинди. 1316 ҳижрийда Истанбулда босилган у таржиманинг ўн саккизинчи ҳадис-и шарифида, “Бирор ишингизда кўп қийинчиликка тўғри келсангиз, ўтганлардан ёрдам сўранг!” дея марҳамат қилинади. Шайх-ул-ислом Аҳмад афанди, бу ҳадис-и шарифни изоҳлаб дейдики:Руҳ баданга кучли бир ошиқлик билан боғлангандир. Одамнинг ўлиши, руҳнинг бадандан ажралишидир. Бироқ руҳ ажралганидан сўнгра, бу ошиқлик битмайди. Руҳнинг баданга бўлган севгиси, уни қаттиқ тортиб туриши ўлганидан сўнгра анча вақт битмайди. Шунинг учун ўликларнинг суякларини синдириш, мозор устига босиш ман қилингандир.Бирор киши, етишган, кучли ва таъсири кўп бўлган бир зотнинг мозори ёнида туриб, у тупроқни ва у зотнинг баданини ўйласа, у зотнинг руҳи, унинг баданига ва шу сабабдан ҳам у тупроққа боғлиги бўлганлигидан, у икки руҳ (ўйлаётганнинг ва тупроқдаги бадан руҳлари) бир-бирига қарши келадилар. Ўйлаётган кишининг руҳи, тупроқдаги зотнинг руҳидан кўп нарсалар қабул этади ва гўзаллашади, етуклашади. Ана шу фойда ҳисобидан қабр зиёратига ижозат берилгандир. Бундан бошқа сабаблар ҳам йўқ эмасдир. Имом-и Фаҳриддийн-и Розий (раҳматуллоҳи алейҳ), “Матолиб-и олийя” ва “Зод-и Маъод” китобларида дейдики, “Зиёратга келган кишининг руҳи билан қабрдаги зотнинг руҳи бирор ойна каби бўлади. Улар бир-бирлари қаршисига келганларида, уларнинг ҳар бирининг ёруғи, у бирисида акс этади, кўринади. Келган киши, у тупроққа қараб, Ҳақ таолонинг буюклигини, унинг ўлдириш ва тирилтиришини ўйлаб, қазо ва қадарига рози бўлиб, нафси синса, унинг руҳида маърифат, файз ҳосил бўлади. Булар у зотнинг руҳига ўтади. Шунингдек, у зот, ўлганидан кейин, руҳ оламидан ва раҳмат-и илоҳийдан унга келган илмлар, қувватли асарлар, унинг руҳидан келадиган кишининг руҳига ўтади, кўчади.”Мухтарам устоз юкоридаги маълумотлар канчалик хакикатга якин. Матндаги “Бирор ишингизда кўп қийинчиликка тўғри келсангиз, ўтганлардан ёрдам сўранг!” хадиси сахихми ёки тукима хадисми? Фаҳриддийн Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг “Матолиб-и олийя” ва “Зод-и Маъод” китобларидаги рух ва унинг зиёрат килаётган одамга маънавий таъсири хакидаги гапларни хам тушунтириб берсангиз. Жавобларингиз учун ташаккур! Хурмат ва эхтиром билан талабангиз Умиджон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен бу каби нарсалардан бехабарман. Бу борада билганим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари:Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.

Топ рейтинг www.uz Openstat