Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам ва аёлим ўртасидаги келишмовчилик

09:42 / 11 февраль | Ulugbek | 930
Ассалому алайкум! Уйланганимга 5 йил бўлди, битта фарзиндим бор ва хозирги кунда аёлим хомиладор. Молиявий аҳволим ўртача даражада. Оилада Онам мен аёлим ва фарзандим яшаймиз. Менга тўғри йўл кўрсатишингизни сўрайман. Яъни Онам ва аёлимни ўртасида жуда кўп келишмовчилик бўлмоқда, Онам менга аёлинг мени ҳурмат қилмайди, қовоғини солиб гапирмай юраверади, опа сингилларинг келса чиройли кутиб олмайди ва айёр дейдилар. Ўз ўрнида аёлим ҳам Онамни уни бошқаларга ёмонлашда, ва бошқа майда чуйда гаплар билан ёмонлайди. Торози палласини тўғри ушлаш мени қўлимда эканлигини билганим учун ҳам гап сўзларга ортиқча эътибор бермасликка вазиятни чигаллаштирмасликка харакат қиламан. Бироқ оҳирги пайтларда ҳаммаси издан чиқмоқда. Сабрнинг жам адоғи бўлади. Илтимос тўғри йўл кўсатинглар. Мен қандай йўл тутай. Шу ҳолатда аёлим билан ажрашсам гунохкор бўлмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аслида эри йўқ аёл кўпроқ ўғлига боғланиб қолади. Бу жуда кўп оилаларда кузатилган ҳолат. Турмуш қуришининг имкони бўлса турмуш қургани афзал. Сизлар қаршилик қилмаслигингиз керак. Бу нарса тажриба орқали ҳам жуда кўп синаб кўрилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat