Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳажга борсам бўладими

07:51 / 17 март | Abubakr | 1531
Ассалому алайкум! Ёшим 65да. Маҳрамсиз ҳажга борсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир уламолар “ишончли аёллар жамоаси билан бориш жоиз” деганлар. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: 

وَالْقَوَاعِدُ مِنَ النِّسَاءِ اللَّاتِي لَا يَرْجُونَ نِكَاحًا فَلَيْسَ عَلَيْهِنَّ جُنَاحٌ أَن يَضَعْنَ ثِيَابَهُنَّ غَيْرَ مُتَبَرِّجَاتٍ بِزِينَةٍ ۖ وَأَن يَسْتَعْفِفْنَ خَيْرٌ لَّهُنَّ ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ۝ 

60. Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолган, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз-кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффатларини сақласалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.
Ушбу ояти каримадан уламолар шаҳватдан қолган аёллар пардада ёшлар каби бўлмаса ҳам бўлавериши, улар билан қўл бериб кўришиш жоизлиги ва улар билан бирга сафар қилиш жоизлигини олишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat