Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинларни бўйинсундирадиганлар ҳақида

11:18 / 26.03.2019 | Mubashsher Orifbaev | 3460
Ассалому алайкум! Жинларни бўйинсундирадиган инсонлар ҳозирги кунда борми? Қадимда пайғамбарлар бўйинсундирганини эшитган эдик. Бир домла жинларни бўйинсундирар экан Уларни олдиларига бориб фарзанди йўғлар фарзанд сўраб, иши юришмаганлар иши юришини сўраб борар экан. Шу домлага бориб дам солдирса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Жинларни бўйинсундириш эмас, аксинча улар билан келишиб, охиратини сотиб иш тутадиганлар бор. У Иброҳим, Закариё алайҳимассаломлардан ҳам Аллоҳга яқин эканмики улар ўзлари пайғамбар бўлатуриб ўзларига чин дилдан йиғлаб-йиғлаб 40-50 йил фарзанд сўраб дуо қилдилар! Фарзанднинг насиб бўлиши 50-60 йилга кечикди. Ёки Айюб алайҳиссаломдан ҳам Аллоҳга яқин эканми, 18 йил оғир дард чекканлар! Ёки ўз даъвосича Худонинг ўрнига кичик бир худочамики Аллоҳ бермаган нарсани бера олса! Берган нарсасини қайтара олса! У фирибгар ва маккордан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat