Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомдан қироатни сўраш

19:59 / 24.08.2015 | deleteduser | 931

Ассалому алайкум! Маҳалламиз масжиди имоми ёқимли қироат қилади. Бунга кўп вақтлар бўлди. Ватанга қайтгач масжидга борганда, имомдан намозда ўқиладиган қироат ҳақида илтимос қилиш мумкинми? Бу ишни сурункали қилмоқчи эмасман. Фақат бир марта, ўтган вақтларни хотирлаб, масалан "Бугун бомдод намозининг икки ракъат фарзида “Марям” сурасининг оятларини зам қилинг" деб сўраш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар имом буни тўғри қабул қилса жоиз. Билол розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин Мадинаи мунавварага келганларида имом Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётликлари вақтини эслаб, ўшандек азон айтиб беришларини сўраганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat