Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амри маруф ва нахий мункар

12:28 / 30.03.2019 | Muhammadyusuf | 4010
Ассалому алайкум! Марҳум Ҳазратимиз Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Мўминнинг меърожи” - муфассал намоз китобида 40 фарз ҳақида ёзилган экан. Бу китобдан амри маъруф ва нахий мункар ҳам фарз эканлигини яна бир бор тушуниб олдим. Ушбу саволлар бўлимида ҳам Шайҳ роҳимаҳуллоҳ уч марта айтиш керак деган экан, яъни амри маъруф ва нахий мункарни. Бундан инсон атрофидаги яқинларига уч марта амри маъруф ва нахий мункар қилиши билан шу фарз бўйнидан соқит бўлишини тушунсак бўладими? Ёки бу ишни фақат яқинлар эмас хамкасбларга ҳам қилиш керакми? Гап шундаки, мен ишлаётган жойда мендан бошқа ҳеч ким динни ўйлаб кўриш кўчасига ҳам кириб кўришмайди. Бир бирига лақаб қўяди, бир бирини беҳурмат қилади, фаҳш сўзларни ишлатишини гапирмасам ҳам бўлади! Наҳот инсон ўзини динини ўйламаса ҳам, ўз юртини обрўсини ўйламаса Ўзбек деган номни қандайдир Аллоҳга ширк келтирувчи қавмларни олдида ерга уриши ўзига зарар келтирса келтиради фойда келтирмайдику. Аллоҳга шукр Қуръони Каримдан тинглашни ёқтираман ва кўп вақтда шу инсонларни овозини ҳам эшитмай деб наушникни ечмайман, баъзан қулоғим оғриб кетяпти. Шу инсонларга хам нимадур дейишим диним олдидаги бурчимми? Баъзида баъзи бирлари ҳар кимни ўз оёғидан осади дейишади. Бу инсонларга нима десам бўлади? Иложи бўлса шу масалада Шайҳ ҳазратларини қайси китобларида тўхталиб ўтилганини айтсангиз ўқир эдик. Жавоб учун минг ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз динга шундай бир амал қилинки Аллоҳ сизга ёқимли хулқ, таъсирли сўз, мустажоб дуо, инсонлар ҳидоятига сабабчи бўлишни ато қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat