Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-онани рози қилиш ҳаракати

09:28 / 08 май | Botir | 656
Ассалому алайкум! Ота-онам билан баъзида тортишиб турамиз. Масалан, бирон бир иш буюрсалар маъсулият билан бажармасам бақириб беришади. Ҳар сафар ота-онамга ёқадиган иш қиламан хато қилиб қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хато қилишим табиий. Ота-онам кўп жанжаллашганлиги сабабли, мен билмадим негадир меҳрим йўқ. Бир уришганлигидан кейин озгина вақт ўтиб яна ҳаммаси жой-жойига тушади ( мен буни оиладаги табиий ҳолат деб тушунаман). Мени хафа қиладигани мени кам дуо қилишларида ва меҳр бермасликларида. Айтинглар мен қандай йўл тутай? Бу дунё ўткинчи, охират абадий. Мен ота-онамни рози қилишим учун нима қилай? Мен жуда қийналиб кеттим буларни ўйлайвериб. Айниқса " ота-онасига оқ бўлганлар билганини қилаверсин уларга ҳеч нарса фойда бермайди " деб эшитганимдан кейин юрагим ортга тортиб кетди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларнинг эҳтиромини ўз ўрнига қўйиб, хизматларини қилинг. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat