Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никохсиз тугилган болани асраб олиш

00:00 / 03.06.2007 | eski savollar | 2391
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари !Мен ва бошкалар бераётган саволларга жавоб беришда Аллох сизга тугри йул курсатсин ва кулласин. Иншааллох.Алхамдулиллах 2 та угил фарзандим бор. Ёшим 30 да. Факат Аллох розилиги учун киз фарзанд асраб олмокчиман. Аллох етимни бокиб вояга етказганлар учун ажр-мукофот вада килган. Иншааллох мен шу мукофот орзусидаман.Саволим куйидагича: Асраб олмокчи булган фарзандимни ота-онаси зинокор булса, буни болага таъсири буладими? "Ва зинодан тугилган фарзанд хам жаханнамга улоктирилади" - деган хадис укиганман. Агар мен асраб оладиган фарзанд зинодан тугилган булса унги ахволи не кечади. П/С Хозирги етимхоналардаги болаларни купчилиги (адашган булсам Аллох кечирсин) зинодан тугилган диб уйлийман

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Зинодан туғилган боланинг ўзида айб йўқ. Айб зинокорларда. Ундай болани боқиш керак. Минг афсуслар бўлсинки, одамлар орасида зинога бўлган нафрат туфайли бўлса керак, мазкур болалар ҳақида турли ёмон гаплар кўпайиб кетган. Аммо шариатда кишининг ўзига ва иймону амалига қараб баҳо берилади. Сиз иккиланмай режангизни амалга оширинг. Бир оила ўзлари бола кўрганда болаларига қўшиб яна бир болани боқиб олдилар. Ҳаммамиз мазкур оилага ташаккурлар айтдик.

Топ рейтинг www.uz Openstat