Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқ қўйиб ҳам бирга яшаётганларга

09:53 / 08 апрель | Bahrom | 723
Ассалому алайкум! Уч талоқ қилиб кейин яна бирга яшаётганларни биламиз. Аммо ҳеч қандай чора қилолмаймиз. Гапирган билан гап ёқмаяпти. Уларни аҳволи маълум. Бизнинг аҳволимиз қандай бўлади дунёю охиратда? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон айтиб қўйишгагина буюрилган. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам Аллоҳ таоло "Нур" сурасида марҳамат қилади: 

 قُلْ أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ فَإِن تَوَلَّوا فَإِنَّمَا عَلَيْهِ مَا حُمِّلَ وَعَلَيْكُم مَّا حُمِّلْتُمْ وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا وَمَا عَلَى الرَّسُولِ إِلَّا الْبَلَاغُ الْمُبِينُ۝ 

54. Сен: «Аллоҳга итоат қилинг ва Расулга итоат қилинг! Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, унинг зиммасида ўзига юклатилган нарса, сизнинг зиммангизда ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Расулнинг зиммасида очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», – деб айт.
“Шууро” 
сурасида: 

 فَإِنْ أَعْرَضُوا فَمَا أَرْسَلْنَاكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظًا إِنْ عَلَيْكَ إِلَّا الْبَلَاغُ وَإِنَّا إِذَا أَذَقْنَا الْإِنسَانَ مِنَّا رَحْمَةً فَرِحَ بِهَا وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ فَإِنَّ الْإِنسَانَ كَفُورٌ۝ 

48. Агар улар юз ўгирсалар, бас, сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Сенинг зиммангда фақат етказиш бор, холос. Албатта, Биз инсонга Ўзимиздан раҳмат тоттирган чоғимизда у ундан қувонур ва агар уларга ўз қўллари тақдим этган нарса туфайли ёмонлик етса, бас, албатта, инсон ношукрлик қилур - дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat