Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зино ҳақида

10:38 / 11 апрель | Raximjon Abdusalomov | 831
Ассалому алайкум! Жисмонан қувватсизман. Яқиндагина 40 кун рўза тутдим. Лекин жинсий фаоллик кучли. Уйланишга ҳали имконим йўқ. Кўчада юрганда кўзимни ҳаромдан тийишим жуда қийин бўляпти. Зино қилиб қўйишдан жуда қўрқяпман. Иродам етмаяпти. Ҳатто намозларимда ҳам ҳалал беряпти. Менга маслаҳат беринглар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсонга Аллоҳ таоло ҳиммат деган нарсани ато қилган. Инсон қанчалик ҳаромдан ўзини тийса, шунчалик улкан савобга эга бўлади. Инсон нафсни ўзига амир қилиб “мен шуни хоҳлаяпман нима бўлса ҳам шуни йўлини топ” даражасига чиқариб олмаслиги керак.  Тезда никоҳланинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat