Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат билан зикр килиш

00:00 / 15.05.2011 | eski savollar | 555
Ассалому алайкум!Бизни улкаларимизда фарз намозидан кейин жамоат булиб Субханаллох, алхамдулиллах, Аллоху акбар дея зикр киламиз.. Ва охирида кулларимизни дуога очиб имом айтаётган дуосига омийн деймиз... Аммо баъзида шундай холатлар буладики иш юзасидан мазкур жамоавий зикрларга кушила олмайдиган нозик вазиятлар хам булиб туради. Масалан зарур иш юзасидан фарз намозини укиб зикр килмасдан масжиддан чикиб кетамиз...Вактимиз бемалол булса албатта имом домла билан бирга жамоат билан охиргача утиришга иштиёкмандмиз... Аммо баъзиларга масжидлардан хаммадан олдин чикиб кетсак худди кибр-риё килиб чикиб кеткандек куринар эмишмиз...Бу яхши иш эмас эмиш, 5 дакикагина вакт ажратиш керак эмиш...Жамоат имом домла билан зикр киляптими сен хамма нарсани ташлаб шу нарсага вакт ажратишинг шарт, ишингни кейин хам келаверасан эмиш хуллас деди деди гаплар. Тугри, мен уларни гапига мутлако каршилигим йук, ихтилоф хам килмокчи эмасман... Аммо хазрат нозик вактлар булади деб юкорида айтиб утдим... Намоз вакти кирганда иложи борича жамоат булиб укишликка харакат киламан. Шу масжидга келиб кетиш учун рахбарлардан рухсат оламиз. Рахбарлар маълум вактни тайин киладилар... Албатта одамлар наздида 5 дакика хеч нарсадек куриниши мумкин... Аммо бошкаларнинг назарида эса ундай эмас... Хурматли шайх хазратлари ана шундай вазиятларда жамоатни тарк килишим нотугрими? Умуман уларга кандай килиб тушунтирсам булади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саломдан кейин намоз тугайди. Ундан кейин масжиддан чиққан одамни маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat