Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жумани жипслашиб ўқиш

07:20 / 27.04.2019 | Zafar | 1915
Ассалому алайкум! Жума намозида қаттиқ қор ёки ёмғир ёғганда масжид ҳовлисидаги ҳамма ичкарига кириб (ҳудди жаноза намози каби туриб) ўқиш жоизми? Саждани ҳамма бир бирларини елкаларига қилишса, намоз рукни топилмаган ҳисобланмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ундай ёмғирда жумага чиқмасликка рухсат берилган. Қайтариб пешин ўқиб олишади. Агар тиззаси ерга тегиб ўзидан олдингининг белига сажда қилишни имкони бўлганида эди намози адо бўлар эди. Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу “Тиқилинч бўлганида бирингиз ўз биродарининг белига сажда қилаверсин. Ўзидан аввалгиси изн бермаса ҳам” деганлар. Агар ўзидан аввалгиси сажда қилиб турганида орқасидаги сажда қилиб олишининг имкони бўлса сажда қилмасдан кутиб туради. Ўзидан олдингиси қиёмга тургач тездан сажда қилиб етиб олади. Бу каби ҳолат бўлганида катта жамоа алоҳида бирор пана жойга бориб ўзлари бирининг имом қилиб ўқиб олишлари ҳам жоиз. Имом ўз ноибини тайинлаб қўйса янада яхши. Шу ўринда бир масалани ҳам айтиб ўтмоқчимиз, бу каби ҳолатларда имомлар хутба ва намозни қисқароқ қилишлари, ортидан қилинадиган дуоларни тарк қилиб ҳамма ўзи қилиши керак. Хусусан жаноза ҳозир бўлса дуоларни ҳар кимнинг ўзига қолдириб тезроқ жаноза ўқишга туриши керак. Ҳанафий мазҳабининг барча фиқҳий китобларида жанозани масжидга олиб келинган бўлса фарзни ўқиб бўлгач суннатни ўқимасдан аввал жанозани ўқиш тавсия қилинган. Бундай ҳолатда намоздан кейинги тиловат қилишни ҳам тарк қилиш керак. Аср намози ўқилганидан кейин нафл намозларни ўқиш макруҳи таҳримий ҳисобланади. Мабодо шу вақтда жаноза ҳозир бўлса ўқиш вожиб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat