Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Адолат

08:22 / 30 апрель | Bahodir | 339
Ассалому алайкум! Мен сўнги бир йил ичида Ислом динида қўлимдан келганча амал қилишга ҳаракат қиляпман. Яқинда аёлимни укаси уйланмоқда. Мен инсонни маст қилувчи ичимликлар, қўйилган дастурхонга ва тўй маросимларга умуман бормасликка, ҳадисларга таянган ҳолатда қарор чиқаришга ҳаракат қиляпман. Аёлим тўйга бориш ниятини айтмоқда мен эса бормайсан деб унинг фикрини рад этяпман. У эса сиз менга нисбатан адолатсизлик қиляпсиз деб хафа бўлмоқда. Аёлим "Зикр аҳлидан сўраб беринг" деб илтимос қилмоқда. Жавобиз қандайлигини билсамда аёлим илтимосини рад эта олмадим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмон ва муслималарга Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар бор ва Аллоҳ ҳаром қилган амаллар қилинадиган жойларга қасддан бориши ҳалол эмас. Ҳаромга рози бўлиш ҳаром амалини қилувчининг айни ўзидекдир. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) 

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat