Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграмм группалари хақида

16:31 / 04.08.2023 | Гули | 281

Ассаламу алайкум! Бази бир мўмин биродарларимиз хаттоки муслима сингиларимиз хам имконияти чекланганлар(ногиронлар) учун телеграмм группалари очишган. Бу группаларда йигит ва кизлар хаттоки эри бор аёллар ва хотини бор эркаклар ёзма чат, овозли чат хамда видеочатларда турли мавзуларда сухбат куришади. Биз сизларни сайтингизни излаш хизматидан фойдаланиб телеграмм группани очган эгасига хамда аъзоларига хам гунох булишлигини билдик ва группа эгаларига хамда аъзоларига етказганимизда улар биз бу группаларни ногиронларга савоб умидида очганмиз. Бизлар ногиронларни бир бири билан таништириш, зериккан пайтларида вактини утказиш учун, оила куриш учун, ногирон йигит ва кизларга (эрли аёллар ва оилали эркакларга хам) узаро аралашган холатда учрашув зиёфати ташкил килиб бериб хурсандчилик улашяпмиз деб даво килишяпти. Саволимиз шундан иборатки бу телеграмм группаларнинг эгалари хамда аъзоларини бу килиб турган даволари соглом инсонлардан фаркли уларок ногиронлар учун истесно тарикасида савобли ишми, мубохми ёки гунохми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркак ва аёллар учун алоҳида гуруҳ тузиб беришсин. Ислом шариати зино ва унга олиб борувчи воситаларни барча учун бирдек ҳаром қилган. Муайян хусусиятдагилар учун уни мубоҳ қилиб қўймаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat