Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ҳақида

07:53 / 08 май | Bekzod Abdullayev | 909
Ассалому алайкум! Талабаман. Курсдошларим билан ҳозирча муносабатимиз яхши. Лекин улар бу муносабатдан ўз манфаатлари йўлида, мендан ёрдам сўрашади. Бизнинг университетда таълимнинг кредит тизими йўлга қўйилган. Бу шундай тизимки, унда пора бериб бўлмайди. Шунинг учун кўпчилик ўқимаган, билими саёз талабалар жуда қийналишмоқда. Курсдошларим ҳам шундай. Улар мендан мустақил ишларда ёрдам сўрашади. Кўпинча топшириш муддатига озгина қолганда, "ёрдам беринг, қолиб кетаман" деб бутун бошли мустақил ишларни менга бажартириш пайида бўлишади афсуски. "Агар ўргансангиз ўргатаман" десам, "биз тушунмаймиз, сиз фанни яхши биласиз, курсдошмизку ахир, ёрдам берсангиз нима қилибди" дейишади. Мен иккиланиб қоламан, агар уларга шу тахлит ёрдам бераверсам, улар фанни "4" баҳога ёпишса, қолган "3"чиларнинг ҳаққига хиёнат бўлмайдими? Ўзим ҳам айрим фанлардан бошқа дўстларимдан ёрдам сўрайман, улар ҳам мендан мен биладиган фанлардан ёрдам сўрашади. Лекин улар ва курсдошларимнинг фарқи, дўстларим ўрганиш пайида. Курсдошларим эса йўқ. Бу ҳолат мени безовта қилаяпти. Курсдошларимга қўлимдан келганича ёрдам берайми? Ёки улар мендан хафа бўлса ҳам рад этайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Баъзи тушунмаган нарсаларини оғзаки тарзда тушунтиришингиз мумкин. Аммо уни тўлиқ ишини қилиб, ўрнига ёзиб беришингиз бошқаларга ҳам, уларнинг ўзларига ҳам илм олиш борасида хиёнат қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat