Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

раддияга раддия борми?

00:00 / 22.05.2011 | eski savollar | 1999
Аллоҳ олиб бораётган иwингизда О'зи мадад берсин Амин.Устоз мен бир сайтдан доъ. фарматида Исломга оид бир неча мавзуларни ко'чириб олган эдим о'қиб чиқсам сизнинг китобларингиздаги ко'рсатмаларга тескари экан яни бази жойларда сиз келтирган хужатларни дангал инкор қилинган яни бу заиф хадис ровийлар ишончсиз деган, сизнинг "Мусталаҳул ҳадис" китобингизда бундай ҳадислар адашмасам Оҳод ҳабарлар деб та'рифлагансиз. Устоз бир-икки мисол шу китобдан келтирсам шоядки мақсадим сизга чунарли бо'лса “Қўлларини ерга тиззаларидан олдин қўярдилар”. Ибн Ҳузайма (1/76/1), Дорақутний; Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишган. Бу ҳадисни рад этаётганлар хато қилади. Бу ҳақда Молик ва Аҳмад зикр қилишган. Шунингдек Ибнул-Жавзийнинг “Таҳқиқ”ига қаранг. Марузий “Масоил”да (1/147/1)) саҳиҳ санад билан Имом Авзоийдан келтиради: “Мен одамлар (саҳобалар)га етишдим, улар саждадан олдин қўлни қўйишарди”.Шунга буюрардилар ва айтардилар: “Сизлардан биронтангиз сажда қилса, туяга ўхшаб тиззага чўкмасин ва қўлларини тиззаларидан олдин қўйсин”. Абу Довуд тўлиқ лафз билан (1/108) “Фавоид”, Насоий “Суғро вал-кубро” (1/48, буни Молик ибн Абдулазиз Маккада йиққан нарса) саҳиҳ санад билан, унинг саҳиҳлигини Абдулҳаққ “Ал-Аҳком”да (1/54) да исботлаган. У киши “Таҳажжуд” бобида (1/56) бу ҳадиснинг санади бунга тескари бўлган Воилнинг ҳадисидан яхшироқлигини кўрсатган. У (Воилнинг ҳадиси) саҳиҳ манбаларга хилоф бўлганидан ташқари у носаҳиҳ санад билан ривоят қилинди, мен буни “Заифа” (№929) ва “Ирво” (357)да тушунтирганман. Билингки, тиззаларни туширишдан олдин қўлларни қўйиш туяга ухшамоқлик эмас, чунки туя биринчи галда олди оёқларининг тиззаларига чўкади. Бу аъзолар араб тилида шундай дейилади, “Лисонул-араб” ва араб тили бўйича бошқа китобларга қаранг. Бу ҳақда Таҳовий “Мушкилатул-асар” ва “Шарх маниа асар”да зикр қилган. Шунингдек имом Қосим Саракустий раҳимаҳуллоҳ “Ғарибул-ҳадис” (2-1/80/2)да Абу Ҳурайрадан саҳиҳ санад билан келтиради, у (Абу Ҳурайра) айтди: “Туя чайласи билан тиззага чўккандек чўкманглар”. Имом (Саракустий) айтди: “Бу саждада. Туя чайласи билан чўккандек собитсиз бўлиб бутун бадан билан чўкманглар. Тескарисини қилинглар, текис тушинглар, олдин қўлларни, сўнг тиззаларни қўйинглар. Бу ҳақда марфуъ ҳадисда келтирилади”. Бундан кейин Ибнул-Қоййимнинг сўзлари ажабланарлидир: “Бу сўзлар тушунарсиз ва араб тилида номаълумдир”. Балки биз кўрсатган манбалар ва бошқалар алки бунинг тескарисини айтмоқда. Буни батафсилроқ мен шайх Тувейжирийга бўлган жавобимда тушунтирганман.Шайҳ Ҳазратлари шунга о'хҳаган далил ва раддиялар то'либ ё'тибти айтнг биз янги мусулмонлар бундай пайтда кимга ишонишимиз керак?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу бемазҳабларнинг кирдикори. Бу гапларни мазҳаб уламолари ҳал қилиб қўйишган. Бемазҳаблар уни янгитдан қўзиб, кишиларни ихтилофга солишдан бошқага ярашмайди. Улар Бошқа мазҳабдаги гапни ҳанафийларга келтириб уларни ташвишга солишади, холос. Шунинг учун, ҳар ким ўз мазҳабини ушлаши керак дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat