Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қибла нотўғри экан

00:00 / 24.05.2011 | eski savollar | 2291
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ муҳтарам шайҳ жаноблари . мен бир уйга ко'чиб о'тганимда қибла аниқлайдиган ускуна бо'лмаганлиги сабабли қиблани мана шу тараф бо'лса керак деб о'зимга малум нарсалар асосида аниқлаб олдим ва 2 ойча шу тарафга қараб намоз о'қидим . Аммо кейин қибла аниқлайдиган ускуна қо'лга тушиб қолди ва унинг ёрдамида аниқлаганда мен қибла деб о'йлаган тараф қибла эмас бо'либ чиқди . кейин мен яна бошқа бир уйга ко'чиб бордим ва у ерда яшай бошладим у ерда битта намозҳон ака бор эди у кишидан сиз қибла деб қо'йган тараф қибла эканига аминмисиз десам ҳа мен ҳам бу нарсаларга тушунаман деди . аммо орадан анча о'тиб қибла аниқлайдиган ускунада бир текшириб ко'райчи десам биз қибла деб юрган тараф қибладан 45 градус о'нг тараф бо'либ чиқди . мен о'ша мезбон акага ишонган эдим .Фазилатли шайҳ жаноблари энди менинг шу қибла деб ното'г'ри тарафга билмасдан о'қиб қо'йган намозларим нима бо'лади ? устоз Оллоҳ устингиздан баракатлар ёг'дирсин менга шу масаланинг шариатдаги ҳукмини айтиб берсангиз сизга эҳтиром ила Абдулвоҳид

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚИБЛА МАСАЛАСИАввал ўрганиб ўтганимиздек, намозда қиблага юзланмоқ шарт. Аммо баъзи узрли вақтда юзланмаса ҳам бўлар экан.Хавфдаги кишининг қибласи қудрати етган тарафидир. Бир кишига душманнинг ҳужум қилиб қолиши таҳдид қилиб турибди. У душман тарафга қараб намоз ўқиши жоиз. Унга айни дамда қудрати етган тарафи қибла бўлади. Қиблани биладиган одам топилмаса, ижтиҳод қилади.Ижтиҳодида хато қилган одам намозни қайта ўқимайди. Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан зулматли кечада сафарда эдик. Қибла қайси тарафда эканини била олмадик. Биздан ҳар бир киши ўз билганича қараб намоз ўқиди. Тонг оттирганимиздан кейин буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдик. Бас, «Аллоҳнинг юзи, қаён қарасангиз, шул томонда» ояти нозил бўлди». Термизий ривоят қилган.Демак, ояти карима саҳобаи киромларнинг ижтиҳод қилиб, қиблага юзландим деб, қилган уринишларини тасдиқлаб нозил бўлган.Булут ва зулмат туфайли ҳамда бошқа сабабларга кўра қиблани аниқлай олмаган киши ўзича ижтиҳод қилиб бўлгандан кейин қибла бошқа томонда экани аён бўлиб қолса, кўпчилик уламоларнинг фикрича, намозни қайтариб ўқимайди. Ҳанафий мазҳаби ҳам шу фикрга қўшилган.Балки ижтиҳод қилмай тўғри юзланган қайта ўқийди.Бир одам қибла қаёқда эканини аниқ билмас эди. Ижтиҳод қилмай, намозни ўқиб юборди. Кейин намоз ўқиётганда қиблага тўғри қараб ўқиётгани аён бўлди. Бас, намозини қайтадан ўқийди. Агар намозни ўқиб бўлгандан кейин аён бўлса, қайта ўқимайди. Намоз ўқиётганда фикри ўзгариб қолса, айланиб олади. Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир:Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар Қубода Бомдод намозини ўқиб турганларида, бирдан, бир одам келиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу кеча оят нозил қилинди. Батаҳқиқ, у кишига Каъбага қараш амр қилинди. Бас, сиз ҳам ўша томонга қаранглар»,– деди. Уларнинг юзлари Шомга қараган эди, Каъбага қараб айландилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.Имомининг юзланган тарафини билмаса, зарар қилмайди. Биров ўта зулматли кечада имомга иқтидо қилиб намоз ўқиди. Аммо имоми қай тарафга юзланганини билмай, ўзи ижтиҳод қилиб, бошқа тарафга қараб ўқиса, намози тўғри бўлади.Балки, ундан олдинга ўтиб кетгани ва унга хилоф қилаётганини билиши зарар қилади.Яъни, иқтидо қилувчи имомидан олдинга ўтиб кетганини ёки имоми юзланган тарафга хилоф қилиб намоз ўқиётганини билса, намози дуруст бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat