Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқни ечиш

05:44 / 11 май | Muhammad | 899
Ассалому алайкум! Бир аёл бир таниш қизга Қуръондан дарс берган. Бу иш эрига ёқмай “яна бир бор ўқитсанг талоқсан” деган. Бу гапни айтгандан кейин мазаси қочган. Ҳатто машина ҳайдашга ҳоли қолмаган. Буни Аллоҳдан деб билиб, айтган гапларига афсусланган ва ўргатишга рухсат берган. Аммо мен сизни сайтингизда бу қасам ўрнига ўтишини уни қайтиб олиб бўлмаслигини ўқигандим. Лекин бирор йўли бордир. Бирор каффорот тўласа қасами ечиладими? Ёки энди абадий ўргатмайдими? 2. У аёл ҳозиргача бирор марта ўргатмаган фақат рамазон муносабати билан бирга хатм Қуръон ўқишган. Бир талоқ тушмаганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Дарс бериши билан бир талоқ боин тушади ва шу билан шарт ечилади. Агар аввал икки талоқ қўйилмаган бўлса никоҳ ўқитиб, маҳр бериб яшайверишади. Агар хатм қилиш жараёнида даср беришнинг сурати топилса талоқ тушади. Масалан: хато ўқиганини тўғриласа, қандай ўқишни сўраса айтиб бериши кабилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat