Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динимиз таълимотларида...

19:18 / 15.05.2019 | Suhrob Abdujalilov | 1652
Ассалому алайкум! Динимизда ўй-фикрларнинг моддийлашуви, яъни реал ҳаётга кўчиши бор нарсами? Мен бир ҳадиси қудсий ўқиган эдим. Қуйидагича: Мен бандамнинг менга билдирган гумонидаман. Агар бандам Аллоҳ шу нарсаларни беришга қодир ва беради деса унга сўраганини бераман. Шу ҳадис саҳиҳми? Буни ҳаётимизга қандай қўлласак бўлади? Юқоридаги саволга алоқаси борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Яхши умидда бўлиш керак. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман» деди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Банда Аллоҳ таоло ҳақида қандай гумон қилса, Аллоҳ таоло унга ўша гумонга мос муомала қилади. Шунинг учун мўмин банда доимо Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлмоғи керак.  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat