Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга талоқ тушганми?

17:32 / 21 май | Muslima | 457
Ассалому алайкум! Оилада эрим ҳеч нарса билан иши йўқ. Мени ва фарзандимни моддий таъминлаш умуман хаёлига келмайди. Мени ва фарзандимнинг касалимиз, кийим-кечагимиз, озиқ-овқатимиз ҳаммаси мени ота-онамнинг бўйнида. Менга ота-онам уй олиб беришган. Эрим билан алоҳида яшаймиз. Моддий етишмовчилик туфайли кўп жанжал келиб чиқади. Эрим ҳар доим “мендан пул сўрасанг яшамайман”, деб бизни ташлаб кетади. Ҳар сафар оилани бузмайин деб ўзим ялиниб, эримни олиб келаман. Қайнонам ҳам эримни ёнини олиб, мен билан жанжаллашади. Мана эримни кетганига 5 ой бўлди. Биздан умуман хабар олмайди. “Болани кўриб кетинг” десам ҳам келмайди. “Онам юбормайди” деб айтади. “Бирга яшамайман” дейди, “ундай бўлса менга талоқ беринг” дедим. “Талоқ ҳам бермайман” деб айтади. Бундай ҳолда нима қилишим керак? Менга талоқ тушганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қиладиган сўзлар айтилмагунича орага талоқ тушмайди. Икки томондан гаплари ўтадиган кишлардан ҳакамлар тайинлаб, масалани иложи борича ижобий томонга ҳал қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat