Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақни юзага чиқариш учун берилган пул порами?

18:05 / 11.11.2014 | messiboy | 4611
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен излаш хизматидан “ҳақни юзага чиқариш учун берилган пулни ҳам баъзи уламолар пора бўлади” деганларини ўқидим. Масалан ўқимасдан, дарсларга бормасдан пул бериб ҳайдовчилик гувоҳномаси олаётган одам ёки семестер баҳоларини ёпаётган талаба ёхуд малакаси бўлмаса ҳам пул бериб ишга кираётган одамни пора бераётгани тушунарли, чунки бу ерда ноҳақлик бўляпти. Аммо диёнатсиз муттаҳам амалдорнинг таъмагирлиги эвазига ҳамма имтиҳонлардан ўтган бўлса ҳам, ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга лойиқ бўлса ҳам, гувоҳномани ололмаётган ёки дарсларга келган имтиҳонларни топширган конспектларни ёзган бўлсада ифлос соққакаш домланинг айби билан баҳосини ололмай сарсон бўлиб семестерни ёпа олмаётган талаба ёки дипломи бор, ишлашга яроқли бўла туриб ишга кира олмаётган одам пул берса, нимага бу ҳам пора бўлади? Улар ҳақни юзага чиқариш учун пул беришмаяптими? Бу ботинни ҳаққа чиқариш эмаску?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша боҳаналар порахўрликни ривожланишига сабабдир. Агар ҳар бир сиз айтган вазиятга тушган одам давлат идораларига арз қилиб ҳаққини талаб қилганида бугунги вазият бошқача бўлар эди. Сиз истасангиз ўзингизнинг ишингиз, жавобини ўзингиз берасиз. Аммо уни динда рухсат бор иш дейилишини кутманг. Динда бунга рухсат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat